https://sputniknews.uz/20230906/lift-nazorat-kuchaytirish-38627934.html
Лифт хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда
Лифт хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
2024 йил 1 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳузурида лифтларни мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш режалаштирилган.
2023-09-06T15:07+0500
2023-09-06T15:07+0500
2023-09-06T15:07+0500
жамият
ўзбекистон
лифт
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38627698_0:346:2856:1953_1920x0_80_0_0_7e77309ef08edcb0df8ccbc5a895749f.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонда саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу маҳсулотлар устидан сифат назорати кучайтирилади. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйган.Ҳужжат билан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб импорт қилинадиган лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш тизимлари ва саноат иситиш қозонларини мувофиқлик сертификатисиз “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.Кўп квартирали уйлар, шунингдек, лифт ўрнатилиши назарда тутиладиган барча объектлардаги лифтларни фойдаланишга қабул қилишдан олдин уларни мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига улаш талаб этилади.2024 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция) объектларини лойиҳалаштиришда устувор равишда республикада ишлаб чиқариладиган лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш тизимлари ва саноат иситиш қозонлари қўлланилиши талаб этилади.2024 йил 1 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳузурида лифтларни мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш режалаштирилган.Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда республикадаги барча тоифадаги лифт ва эскалаторларни ҳар йили камида бир маротаба мажбурий техник кўрикдан ўтказиши белгиланмоқда.2024 йил 1 январга қадар лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш, авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий электрон дастур ҳамда кўп квартирали уйларда эксплуатация қилинаётган лифтларнинг реестри жорий этилади.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб лифт, эскалатор ва тровалаторларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бу соҳа мутахассисларини тайёрлашни ташкил этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38627698_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_5f2d157e8a9674632148abbb760a9826.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
лифт хавфсизлик назорат ўзбекистон
лифт хавфсизлик назорат ўзбекистон
Лифт хавфсизлиги устидан назоратни кучайтириш режалаштирилмоқда
Республикадаги барча тоифадаги лифт ва эскалаторларни ҳар йили камида бир маротаба мажбурий техник кўрикдан ўтказиш белгиланмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Ўзбекистонда саноат электротехника маҳсулотларидан фойдаланишда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бу маҳсулотлар устидан сифат назорати кучайтирилади. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, жамоатчилик
муҳокамасига қўйган. Ҳужжат билан 2023 йил 1 декабрдан бошлаб импорт қилинадиган лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш тизимлари ва саноат иситиш қозонларини мувофиқлик сертификатисиз “эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштиришни тақиқлаш таклиф қилинмоқда.
Кўп квартирали уйлар, шунингдек, лифт ўрнатилиши назарда тутиладиган барча объектлардаги лифтларни фойдаланишга қабул қилишдан олдин уларни мажбурий тартибда диспетчерлик хизматига улаш талаб этилади.
2024 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш (реконструкция) объектларини лойиҳалаштиришда устувор равишда республикада ишлаб чиқариладиган лифт, эскалатор, траволатор, саноат ҳаво совитиш тизимлари ва саноат иситиш қозонлари қўлланилиши талаб этилади.
2024 йил 1 январга қадар республиканинг барча ҳудудларида кўп квартирали уйларни бошқариш органлари ҳузурида лифтларни мониторинг қилиш бўйича диспетчерлик хизматлари кўрсатилишини ташкил этиш режалаштирилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда республикадаги барча тоифадаги лифт ва эскалаторларни ҳар йили камида бир маротаба мажбурий техник кўрикдан ўтказиши белгиланмоқда.
2024 йил 1 январга қадар лифт ускуналарининг техник ҳолатини мониторинг қилиш, авария ҳолатларини реал вақт режимида қайд этувчи замонавий электрон дастур ҳамда кўп квартирали уйларда эксплуатация қилинаётган лифтларнинг реестри жорий этилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб лифт, эскалатор ва тровалаторларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассисларга бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, бу соҳа мутахассисларини тайёрлашни ташкил этади.