Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ ким билан ҳамкорликни йўлга қўйган — харита

Oбуна бўлиш
ЕОИИ Осиё, Африка ва Америка қитъасидаги аксарият давлатлар билан ҳамкорлик шартномалари имзолаган. Батафсил инфографикамизда танишинг.
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) дунёнинг деярли барча қитъаларидаги давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Бугунги кунда ЕОИИ билан ҳамкорлик энг юқори даражада бўлган давлатлар бу — Ўзбекистон, Молдова ва Куба.
Кузатувчи мақомига эга бўлган давлатлар ЕОИИнинг йиғилишларда қатнашиш, Иттифоқ органлари томонидан қабул қилинган, махфий хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлар билан танишиш имкониятига эга. Шу билан бирга, ушбу мақом ЕОИИда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.
Шу билан бирга, кузатувчи мақомини олган давлат ЕОИИ аъзолари манфаатларига, ташкилотнинг объекти ва мақсадларига зарар этказиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳаракатлардан воз кечиши шарт.
Улар кузатувчи мақомига эга бўлиб ЕОИИ ва ЕИКнинг аксарият йиғилишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Шунингдек кузатувчи давлатлар ЕОИИ билан ҳамкорлик қилиш
Евроосиё қитъасида иқтисодий салоҳияти йирик бўлган давлатлар — Хитой ва Эрон билан ЕОИИ ўртасида турли соҳаларни қамраб олувчи бир неча савдо шартномалари имзоланган. Шунингдек, ЕОИИ ҳамкорлик моделларини Хитойнинг "Бир камар, бир йўл" ташаббуси билан боғлаш услублари ҳам мутахассислар томонидан ўрганилмоқда.
ЕОИИга ва ХХР ўртасида ўзаро савдо, транспорт-логистика инфратузилмаси, сармоявий ҳамкорлик, ишлаб чиқариш занжирларини, пул ва молиявий муносабатларни ўзаро манфаатли кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар ва салоҳиятлар таҳлил қилинган ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
ЕОИИ ҳамда Вьетнам ва Сербия ўртасида эркин савдо ҳудуди шартномалари имзоланган.
Ҳиндистон, Покистон, Мўғулистон ва Индонезия каби қитъанинг йирик иқтисодлари билан ҳамкорлик истиқболларини аниқлаш учун ўзаро англашув меморандумлари имзоланган.
ЕОИИ ҳамда Африка ва Жанубий Американинг деярли барча давтлари орасида ҳам ана шунда меморандумлар имзоланган.
2019 йил сентябрь ойида Антигуада (Гватемала) “Евроосиё иқтисодий иттифоқи – Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатлари: минтақавий интеграцияни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик” форуми бўлиб ўтди. Унда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК), ЕОИИ давлатлари вакиллари ҳамда Лотин Америка давлатлари интгерацион уюшмаси (SELA) давлатлари иштирокидаги биринчи юқори даражадаги қўшма тадбир бўлиб ўтди.
Ана шундай меморандумлар 2017 йил 23 мартида Лимада Анд ҳамжамиятининг Бош котибияти билан, 2018 йил 24 май санасида Санкт-Петербургда Лотин Америкаси иқтисодий тизими билан имзоланди.
Марказий Америкада иқтисодий интеграция бўйича Котибияти (МЕРКОСУР) ва ЕИК орасида савдо-иқтисодий масалалар бўйича ҳамкорлик меморандумлари 2018 йилнинг 17 декабрида Монтевидеода ҳамда 2021 йилнинг 25 февралида Москвада имзоланган эди.
Янгиликлар лентаси
0