https://sputniknews.uz/20230906/buxoroda-yil-oxirigacha-250-ming-ish-orinlari-yaratiladi-38646906.html
Бухорода йил охиригача 250 мингта иш ўринлари яратилади
Бухорода йил охиригача 250 мингта иш ўринлари яратилади
Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятида 2023 йилда 250 мингта иш ўринлари яратилиши, 2023-2025 йилларда вилояти аҳолисини тўлиқ иш билан таъминлаш режалаштирилган.
2023-09-06T22:43+0500
2023-09-06T22:43+0500
2023-09-07T10:18+0500
жамият
шавкат мирзиёев
янги иш ўринлари
бухоро вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38646743_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_f7fb3116a020af97ae06e2335fe55517.jpg
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳолини иш билан таъминлашга доир таклифлар билан танишди. Буни амалга ошириш учун вилоятда етарлича янги иш ўринлари яратилмоқда. Хусусан, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларида. Бухорода 11 та шундай корхоналар мавжуд бўлиб улар 94 мингта иш ўринлари яратишга тайёр. Шу жумладан касаначиликни ривожлантириш орқали 19 мингта иш ўрни очилиши режалаштирилмоқда.Ундан ташқари маҳаллаларда турли хизматлар таклиф қилувчи 57 та микромарказ, ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳаллада тикув цехларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.Шунингдек, қайта фойдаланишга киритлаётган экин ерларида деҳқон хўжаликлари ташкил этиб, уларнинг негизида иш ўринларини кўпайтириш бўйича таклифлар ҳам бор. Умумий ҳисобда ушбу чора-тадбирлар натижасида 2023 йилда 250 мингта иш ўрни яратилиши, 2023-2025 йилларда Бухоро вилояти аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантирилиши қайд этилди.
бухоро вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/06/38646743_44:0:1181:853_1920x0_80_0_0_635b36b21be974cbd60c2d2508adaff0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
бухоро иш ўринлари президент шавкат мирзиёев
бухоро иш ўринлари президент шавкат мирзиёев
Бухорода йил охиригача 250 мингта иш ўринлари яратилади
22:43 06.09.2023 (янгиланди: 10:18 07.09.2023) Бухоро вилоятида 2023 йилда 250 мингта иш ўринлари яратилиши, 2023-2025 йилларда вилояти аҳолисини тўлиқ иш билан таъминлаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида аҳолини иш билан таъминлашга доир таклифлар билан танишди.
"Ҳозирги кунда Бухоро вилоятида 1 миллиондан зиёд меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, шундан 76 минг нафари ишсиз. Ҳар йили меҳнат бозорига 37 мингга яқин ёшлар кириб келмоқда. Буларнинг ҳаммасини инобатга олиб, Бухоро вилоятини 2023-2025 йилларда аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантириш мақсад қилинган", - дейилади хабарда.
Буни амалга ошириш учун вилоятда етарлича янги иш ўринлари яратилмоқда. Хусусан, пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерларида. Бухорода 11 та шундай корхоналар мавжуд бўлиб улар 94 мингта иш ўринлари яратишга тайёр. Шу жумладан касаначиликни ривожлантириш орқали 19 мингта иш ўрни очилиши режалаштирилмоқда.
Ундан ташқари маҳаллаларда турли хизматлар таклиф қилувчи 57 та микромарказ, ишсизлик юқори бўлган 98 та маҳаллада тикув цехларини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
Шунингдек, қайта фойдаланишга киритлаётган экин ерларида деҳқон хўжаликлари ташкил этиб, уларнинг негизида иш ўринларини кўпайтириш бўйича таклифлар ҳам бор.
Умумий ҳисобда ушбу чора-тадбирлар натижасида 2023 йилда 250 мингта иш ўрни яратилиши, 2023-2025 йилларда Бухоро вилояти аҳолиси тўлиқ иш билан таъминланган ҳудудга айлантирилиши қайд этилди.