Бектемир туманидаги айрим жойларда иссиқ сув 2 кунга тўхтатилади

© Sputnik / Нина Зотина / Медиабанкка ўтишЧеловек моет руки.
Человек моет руки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, қурилаётган янги қозонхонанинг иссиқлик тармоқлари реконструкция қилинган қисмга уланади.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. Эртага, 7 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг Бектемир туманидаги айрим жойларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Таъкидланишича, қурилаётган янги қозонхонанинг иссиқлик тармоқлари реконструкция қилинган қисмга уланади. Шу муносабат билан Водник даҳасининг айрим ҳудудларида 7 сентябрь куни соат 09:00 дан иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади:
29, 30, 31, 32, 33, 34, 36, 37, 39 ва 40-уйлар, шунингдек, 2 та маъмурий бино.
Иссиқ сув таъминотини қайта тиклаш юқорида айтиб ўтилган ишлар тугаши билан (8 сентябрь соат 20:00 дан кейин) амалга оширилади.
Қайд этилишича, ушбу чора Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ҳудудда ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтиш доирасида янги қозонхона ва тегишли жиҳозларни улаш учун зарур.
Янгиликлар лентаси
0