АҚШ Шимолий Кореядан Россияга қурол етказиб бермасликни сўрамоқчи

© Sputnik / Сергей Орлов / Медиабанкка ўтишШимолий Корея ва Россия байроқлари
Шимолий Корея ва Россия байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.09.2023
Oбуна бўлиш
Давлат департаменти: АҚШ Шимолий Кореядан Россияга қурол етказиб беришдан вос кечишини сўрамоқчи.
ТОШКЕНТ, 6 сен — Sputnik. АҚШ Шимолий Кореядан Россияга қурол етказиб бермасликни сўрамоқчи. Бу ҳақда АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Салливаннинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Россия Федерацияси ва КХДР ўртасидаги мудофаа чизиғидаги ҳамкорликда тараққиёт борлигини кўрмоқда, аммо КХДРни Россияни қурол-яроғ билан таъминлаш режаларидан воз кечишга кўндиришда давом этади.
“Бизнинг таҳлилимиз шуни кўрсатадики, КХДР ва Россия мудофаа соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича музокаралар ҳозир олдинга силжимоқда...Аммо биз шимолий кореяликларни қадам ташламасликка (бу йўналишда – таҳр.) ишонтириш имкониятларини излашда давом этамиз”, - деди Салливан.
Қўшма Штатлар Россиянинг Эрон ва Шимолий Корея билан Украинада фойдаланиш учун қурол етказиб бериш бўйича ҳамкорлиги эҳтимоли ҳақида бир неча бор таъкидлаган. Москва бу даъволарни рад этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0