Ўзбекистонлик боксчилар “Ахмат Қодиров хотира турнири”га жўнаб кетди

© Федерация бокса Узбекистана“Ахмат Қодиров хотира турнири”
“Ахмат Қодиров хотира турнири” - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2023
Oбуна бўлиш
5-9 сентябрь кунлари Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бокс бўйича анъанавий халқаро XV "Ахмат Қодиров хотира турнири" ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Жорий йилнинг 5-9 сентябрь кунлари Чеченистоннинг Грозний шаҳрида бокс бўйича анъанавий халқаро XV "Ахмат Қодиров хотира турнири" ўтказилади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик боксчилар ҳам иштирок этишади, деб хабар берди Ўзбекистон бокс федерацияси.
Ўзбекистон терма жамоаси Грознийга қуйидаги таркибда йўл олди:
-51 кг: Миралижон Мавлонов;
-54 кг: Шаҳзод Музаффаров;
-57 кг: Шоҳруҳ Абдумаликов;
-60 кг: Саят Илясов;
-63,5 кг: Қаҳрамонжон Фозилов;
-67 кг: Шоҳруҳбек Кенжаев;
-67 кг: Шавкатжон Болтаев;
-71 кг: Самандар Раҳимжонов;
-75 кг: Жавоҳир Умматалиев;
-75 кг: Суҳробжон Кайимов;
-80 кг: Сардорбек Турсунов;
-86 кг: Жамолиддин Қозоқов;
-92 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов.
Мураббийлар:
Самат Илясов;
Сирожиддин Наимов;
Нодир Ғуломов.
Ҳакам: Расул Тулебаев.
Янгиликлар лентаси
0