Ўзбекистон ва Малайзия вакиллари транспорт соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди

© ИА "Дунё"Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия транспорт вазири Лок Сью Фук билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия транспорт вазири Лок Сью Фук билан учрашув ўтказди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2023
Oбуна бўлиш
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Малайзия транспорт вазири Лок Сью Фук билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Малайзия транспорт вазири Ўзбекистон ҳукумати томонидан транспорт соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларни, ушбу йўналишдаги йирик лойиҳалар, хусусан "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" автомобиль йўналиши ва ушбу икки давлат орқали Ҳинд океани портларига чиқиш учун халқаро транспорт коридорини шакллантириш бўйича вазифаларни юқори баҳолади.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида транспорт соҳасида ўзаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Жумладан, авиақатновлар ва темир йўл йўналишида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Хусусан, хориж томони Малайзиянинг "Batik Air" авиакомпанияси томонидан жорий йилнинг ноябридан Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишида ҳафтасига уч марта амалга оширилиши режалаштирилган авиақатновларни олқишлади.
Учрашув якунида "Batik Air" ва "Uzbekistan Airports" АЖ ўртасидаги музокараларни жадаллаштириш ҳамда жорий йилнинг ноябрь ойидан бошлаб мазкур Малайзия авиакомпаниясининг Ўзбекистон йўналишидаги авиақатновларини йўлга қўйиш, Ўзбекистон Транспорт вазирлиги мутахассисларининг Малайзиянинг илғор тажрибасини ўрганиш бўйича Куала-Лумпурга ишчи сафарини ишлаб чиқиш тўғрисида келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0