Ўзбекистонда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади

© Pexels / Mikhail NilovСолиқ
Солиқ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2023
Oбуна бўлиш
Келаси йилдан аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистонда солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади. Бу ҳақда президентнинг ПҚ-292 сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, камерал солиқ текширувини ўтказишда қуйидагилар тақиқланади:
солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
солиқ тўловчининг ҳужжатларини талаб қилиб олиш ва уни чақиртириш;
солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
2024 йил 1 январдан:
иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади;
солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати 5 йилдан 3 йилга туширилади.
аҳоли ва тадбиркорларга ажратилган кредитлар бўйича қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори чиқарилганда, мазкур кредитлар бўйича фоизлар неустойка ҳисобланиши тўхтатилади.
Шунингдек, тўлов миқдори кредит мажбуриятларини бажариш учун етарли бўлмаганда, маблағларни биринчи навбатда мутаносиб равишда муддати ўтган асосий қарз ва фоиз қарздорликларини, иккинчи навбатда жорий тўлов учун ҳисобланган фоизлар ва асосий қарзни, кейинги навбатларда неустойка ва ижро харажатларини қўллашга йўналтириш тартиби ўрнатилади.
Янгиликлар лентаси
0