ОТМларда тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди – вазирлик

© Sputnik/Abdubakir YunusovМинистерство высшего образования, науки и инноваций
Министерство высшего образования, науки и инноваций - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.09.2023
Oбуна бўлиш
2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
ТОШКЕНТ, 5 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги давлат олийгоҳларининг барча босқич талабалари учун тўлов-контракт миқдорлари оширилмайди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
“Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз таълим тизимига қаратаётган алоҳида эътибори натижасида 2023/2024-ўқув йили учун барча йўналишлар бўйича тўлов-контракт миқдорлари оширилмайдиган бўлди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, 2023/2024-ўқув йили учун барча босқичдаги талабаларнинг тўлов-контракт асосида ўқитиш қиймати миқдори давлат олий таълим муассасалари, жумладан, молиявий мустақиллик берилган олийгоҳларда ҳам базавий тўлов-контракт қиймати 2022/2023-ўқув йили учун белгиланган миқдорларда сақлаб қолинади. Бу билан талабалар ва уларнинг ота-оналарига енгиллик яратиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қарор қилинган.
Шу билан бир қаторда, 2023/2024-ўқув йили табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорлари ўтган ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолади.
2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига етмаган, лекин табақалаштирилган тўлов-контракт асосида таҳсил олиш истагини билдирган абитуриентларга, истисно тариқасида янги ўқув йили бошланишидан шартномалар расмийлаштиришга ҳамда бир йиллик ўқитиш қийматининг 50 фоизини тўлаганларни талабалар сафига қабул қилишга рухсат берилди.
Шунингдек, яна бир енгиллик – тасдиқланган табақалаштирилган тўлов-контракт қийматини 2023 йил 15 октябрига қадар тўлиқ тўлаган абитуриентлар учун 10 фоиз миқдорида чегирма берилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0