https://sputniknews.uz/20230904/tashqi-reklamani-monitoring-qilish-tizimi-ishga-tushadi-38565254.html
Ташқи рекламани мониторинг қилиш тизими ишга тушади
Ташқи рекламани мониторинг қилиш тизими ишга тушади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ташқи реклама ва ижтимоий ахборот айланиш соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилади. 04.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-04T22:13+0500
2023-09-04T22:13+0500
2023-09-05T12:03+0500
иқтисод
реклама
янги қонун
тошкент
вазирлар маҳкамаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27855422_0:110:3249:1938_1920x0_80_0_0_095078e84d75b62728b84a5241514a40.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Ташқи рекламани рақамли мониторинг қилиш тизими ишга тушади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилди, деб хабар қилмоқда ЎзА. Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама бозори иштирокчилари учун “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади. “Ташқи реклама” тизимида, хусусан, қуйидагилар белгиланади: Ундан ташқари, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгиланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/09/07/27855422_259:0:2990:2048_1920x0_80_0_0_fcf8cbe06d7388a0d10cb90e8555a37e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, реклама, янги қонун, тошкент, вазирлар маҳкамаси
иқтисод, реклама, янги қонун, тошкент, вазирлар маҳкамаси
Ташқи рекламани мониторинг қилиш тизими ишга тушади
22:13 04.09.2023 (янгиланди: 12:03 05.09.2023) Ўзбекистонда ташқи реклама ва ижтимоий ахборот айланиш соҳасидаги муносабатлар такомиллаштирилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистонда Ташқи рекламани рақамли мониторинг қилиш тизими ишга тушади. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилди, деб
хабар қилмоқда ЎзА.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ташқи реклама бозори иштирокчилари учун “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилади.
“Ташқи реклама” тизимида, хусусан, қуйидагилар белгиланади:
2023 йил 1 декабрга қадар ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хатловдан ўтказилади ва улар устидан доимий назорат ўрнатилади.
Давлат мулки бўлган ер участкаларида ва биноларда реклама жойлари оммавий оферта шаклида “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали сотилади. Аукцион ғолиби билан алоҳида ижара шартномаси тузилмайди;
Хусусий, ижарага берилган ёки нодавлат ташкилотларга тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларида ҳамда транспорт воситаларида реклама жойлаштириш ҳуқуқини берувчи Реклама жойининг паспорти ЯИДХП ахборот тизими орқали берилади;
Реклама жойи паспортларининг амал қилиш муддати давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар учун 2024 йил 1 декабргача ва ер участкалари учун 2030 йил 1 декабргача этиб белгиланади.
Ундан ташқари, 2023 йил 1 декабрдан бошлаб ижара ҳақининг ставкалари бир квадрат метр учун Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маъмурий марказларида 10 фоизи ҳамда бошқа ҳудудларда 7 фоизи миқдорида белгиланади.