Шерали Жўраев вафот этди

© Министерство культурыШерали Жураев
Шерали Жураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Шерали Жўраев узоқ давом этган хасталикдан сўнг 77 ёшида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Шерали Жўраев вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Шерали Жўраев узоқ давом этган хасталикдан сўнг 77 ёшида вафот этди.
Жўраев 1947 йилда Андижон вилоятининг Асака шаҳрида туғилган. 1971 йилда Тошкент театр ва рассомчилик институтининг Актёрлик санъати йўналишини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1972 йилда “Шодлик” ашула ва рақс ансамблида хонанда сифатида бошлаган. Шунингдек, 1979-1986 йилларда Андижон вилояти филармонияси хонандаси, 1986-1996 йилларда Ўзбекистон давлат филармонияси хонандаси, 1996-2017 йилларда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси, 2017 йилда шу кунга қадар “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси сифатида самарали ижод қилиб келаётганди.
© Sputnik / Амир ИсаевШерали Джураев
Шерали Джураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Шерали Джураев
Ҳофиз ўз ижодий фаолияти давомида юзлаб ўлмас қўшиқлар яратди, Шерали Жўраев ижод мактабига асос солди, юзлаб шогирдлар чиқарди.
© Social media oage of shohjahon__officialФаррух Закиров и Шерали Джураев
Фаррух Закиров и Шерали Джураев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Фаррух Закиров и Шерали Джураев
Ҳофизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, 1981 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан, 1987 йилда “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони билан, 1991-йилда А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат мукофоти билан, 2018-йилда “Тожикистон халқ артисти” фахрий унвони билан, “Фидокорона хизматлари учун” ордени ва 2022 йилда “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланди.
Янгиликлар лентаси
0