Сентябрда Тошкентда уй ижараси неча пул?

© unsplash/Sarvar SamigovТошкент шаҳар кўриниши
Тошкент шаҳар кўриниши - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Сентябрь ойида Тошкент шаҳрида ижара нархлари августга нисбатан бироз кўтарилди. Биринчи навбатда, жойлашуви қулай бўлган хонадонлар нархи ошди.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Одатда, талабалар таътилдан қайтиб келиши билан Тошкентда ижара хонадонларга талаб ошади. Sputnik мухбири Тошкентдаги уй-жойларнинг ижара нархларини ўрганиб чиқди.
Риелтор Мухтор Назаров айтишига кўра, ўтган йилнинг икинчи ярмида кузатилган ўсишдан сўнг Тошкентда йил бошидан буён ўртача ижара нархлари деярли 15%га пасайиб, доимий барқарор даражага қайтди. Бу россиялик релокантлар томонидан талабнинг камайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Лекин сентябрь ойига келиб, талабалар ва ўқувчиларнинг пойтахтга қайтиши муносабати билан хонадонлар ижара нархи яна бироз кўтарилди. Биринчи навбатда, жойлашуви қулай бўлган хонадонлар нархи 50-100 долларга ошди, дейди мутахассис.

Сентябрда Тошкентда ижара нархлари:

Юнусобод, Шайхонтоҳур, Учтепа, Чилонзор, Олмазор туманларида:
1 хона уй: ижара – 300-350 доллар;
2 хона уй: ижара – 350-400 доллар;
3 хона уй: ижара – 400-1000 доллар.
Мирзо Улуғбек, Яккасарой, Миробод туманларида:
1 хона уй: ижара – 300-350 доллар;
2 хона уй: ижара – 400-800 доллар;
3 хона уй: ижара – 350-1500 доллар.
Бектемир, Яшнобод, Сергели, Янгиҳаёт туманларида:
1 хона уй: ижара – 150-250 доллар;
2 хона уй: ижара – 350-400 доллар;
3 хона уй: ижара – 400-1500 доллар.
Уй-жойлар ижара нархи бир қатор омилларга таянган ҳолда белгиланади. Масалан, хонадоннинг жойлашуви (марказда, чекка ҳудуд), транспортнинг қулайлиги (асосан метро яқинида жойлашган уйлар ижараси қимматроқ).
Янгиликлар лентаси
0