СамДУнинг Каттақўрғон филиали шифтининг плитаси қулаб тушди – жабрланганлар бор

© Пресс-служба СамГУКаттакурганский филиал Самаркандского Государственного Университета.
Каттакурганский филиал Самаркандского Государственного Университета. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Жароҳат олган талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Самарқанд давлат университетининг (СамДУ) Қаттақўрғон шаҳридаги филиалида фаоллар зали шифт плитаси қулаб тушди. Ҳолат юзасидан университет матбуот хизмати маълумот берди.
Хабарда ёзилишича, 4 сентябрь куни соат 9:28 да бинонинг фаоллар зали томидан, саҳна қисмининг ўнг бурчагидан 1 дона плита талабалар ва ўқитувчи бўлмаган жойга тушиб кетган.
“Натижада 2 нафар 1-курс талабаси плита бўлакларининг тегиши натижасида енгил тан жароҳати олган”, - дейилади хабарда.
Талабалар Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган ва уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир уларнинг умумий аҳволи яхши.
СамДУ Каттақўрғон филиалининг ўқув биноси собиқ Самарқанд давлат институти академик лицейи биноси учун қурилган бўлиб, 2008 йилда фойдаланишга топширилган.
2008-2018 йилларда СамДЧТИ қошидаги академик лицей сифатида, 2019-2021 йиллар давомида Каттақўрғон шаҳар 7-мактаби фаолият олиб борган.
2021 йилда СамДУ Катттақўрғон филиали ташкил этилиши муносабати билан мазкур бино филиал балансига ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0