Палов индекси: сентябрь 2023

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг севимли таоми қайси вилоятда энг қиммат ва қаерда энг арзон нархларда сотилаётганини инфографикамизда томоша қилинг.
Илк бор 2020 йилда пайдо бўлган "палов индекси" ҳар ой Ўзбекистоннинг турли вилоятларида тайёр палов нархи неча пул эканини акс эттириб келади.
Буни ўзига хос иқтисодий индикатор дейиш мумкин. Дунё тажрибасида "биг мак" индекси бир хил истеъмол товарнинг турли мамлакатлардаги нархига асосланиб, валюталарнинг харид паритетини акс эттиради.
Статистика қўмитаси 2023 йилнинг август ойида ўрганиб чиққан нархларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида энг арзон палов Фарғона вилоятида бўлиб, унинг нархи 19500 сўмни ташкил қилади. Иккинчи ўринда Наманган - 19800, Қорақалпоғистон — 20800 сўм.
Ошни энг қиммати эса Тошкент шаҳрида - 29000 сўм бир порцияси. Шунингдек, Қашқадарёда 25400, Самарқандда 25200 ва Сурхондарёда 25000 сўмни ташкил қилади.
Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0