"Гектарига 200 тоннагача ҳосил": Ўзбекистонда яратилган помидорнинг янги нави ҳақида

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Помидорнинг маҳаллий “Мустақиллик- 28” янги нави яратилди. Янги навнинг қатор афзалликлари бор.
Ўзбекистонда помидорнинг янги серсув ва ширин “Мустақиллик- 28” нави яратилди. Уни Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси олимлари етиштиришга муваффақ бўлишган.
Мазкур янги навнинг ширинлилик даражаси 7 фоизни ташкил этмоқда. Бу помидор шарбати ва паста тайёрлаш учун айни муддао.
Бошқа навлардан фарқли ўлароқ, бу помидорлар кўпроқ ҳосил беради. Бир тупидан 2,5 кг, 1 гектар ердан 180-200 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
“Бу нав хусусияти – бир мавсумда тўлиқ пишади. Терими бирдан кучли терилади. Шунинг учун ҳосилнинг 90 фоизини бирдан териб оламиз. Иккинчи теримда деярли 10 % ҳосил қолади”, - дейди Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси раҳбари Алишер Исмоилов.
Батафсил - Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0