https://sputniknews.uz/20230904/ibratli-oila-kokrak-nishoni-38562038.html
“Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
“Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади. Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари (1 320 000 сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
2023-09-04T20:10+0500
2023-09-04T20:10+0500
2023-09-04T20:10+0500
жамият
ўзбекистон
оила
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37295984_0:320:3071:2047_1920x0_80_0_0_dd9d4c1a0b71d353cf39f39f94c091bd.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 2 сентябрдаги қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди. Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.Шунга мувофиқ ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади.Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади.Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади.Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони президентнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан таъсис этилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1b/37295984_364:300:2694:2047_1920x0_80_0_0_510ed47e4bf9f58f6721845aaa0b1326.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ибратли оила кўкрак нишони
ибратли оила кўкрак нишони
“Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Ҳукуматнинг 2 сентябрдаги қарори билан “Ибратли оила” кўкрак нишонини бериш тартиби
белгиланди. Қарорга кўра, ушбу кўкрак нишони билан фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган намунали оилалар тақдирланади.
Шунга мувофиқ ҳар йили 1 мартгача Хотин-қизлар фаоллари, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари томонидан кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар шакллантирилади.
Таклифлар туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимларига тақдим этилади.
Ҳар йили 15 мартгача номзод оилалар ҳар томонлама ўрганилиб, 15 апрелгача энг муносиблари бўйича якуний хулоса қабул қилинади.
Номзод оилалар танланаётганда, жумладан, қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади:
оилада ва жамоат жойларида кутубхоналар ташкил этган;
оила аъзолари илмли, зиёли бўлган, шунингдек, илмий даражага эга бўлган;
ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка, ҳомийликка олган;
оилавий спорт билан шуғулланиб, республика ва халқаро даражадаги ютуқларга эришган;
оилавий тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, иқтисодиётни ривожлантиришга ҳисса қўшаётган.
Кўкрак нишони билан мукофотланган оилалар 15 май – Халқаро оилалар куни байрами арафасида тантанали тақдирланади.
Тақдирланган ибратли оилаларга БҲМнинг 4 баравари (1 320 000 сўм) миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.
Кўкрак нишони билан тақдирланган оилалар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойларнинг кириш қисмига “Ибратли оила” белгиси ўрнатилади.
Бир оила кўкрак нишони билан бир марта тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур кўкрак нишони президентнинг 2022 йил 7 мартдаги фармони билан
таъсис этилган.