Бугун Тошкентнинг 2 туманида иссиқ сув вақтинча ўчирилади

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишКран в ванной комнате, архивное фото
Кран в ванной комнате, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.09.2023
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, таъминот қувуридаги авария ва авариявий ишлар олиб борилиши муносабати билан иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Бугун, 4 сентябрь куни Тошкент шаҳри Миробод ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.
Таъкидланишича, таъминот қувуридаги авария ва авариявий ишлар олиб борилиши муносабати билан қуйидаги манзилларда иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилди:
Миробод тумани: Ойбек, Хонзодабегим, Шевченко, Туркистон, А. Темур, Нукус, Моштабиб, С. Азимов, С. Барака, Фидокор, Шаҳрисабз, Истиқбол кўчалари.
Яшнобод тумани: Я. Ғуломов, Махтумқули, Тўйтепа, Элбек кўчалари.
Авариявий ишлар тугаллангандан кейин (тахминан бугун соат 20:00 гача) иссиқ сув таъминоти тикланади.
Янгиликлар лентаси
0