https://sputniknews.uz/20230904/bu-hayotni-ozgartiradi-aqshda-halokatli-urush-haqida-ogohlantirishdi-38537741.html
Бу ҳаётни ўзгартиради. АҚШда ҳалокатли уруш ҳақида огоҳлантиришди
Бу ҳаётни ўзгартиради. АҚШда ҳалокатли уруш ҳақида огоҳлантиришди
Sputnik Ўзбекистон
Космосдаги уруш бутун инсониятга хавф туғдириши мумкин, деди АҚШ Космик кучлари қўмондони Ченc Салцман Newsweek нашрига.
2023-09-04T12:22+0500
2023-09-04T12:22+0500
2023-09-04T14:59+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ақш
қуёш, ой, космос
уруш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/352/65/3526542_0:0:2838:1596_1920x0_80_0_0_a0746b6f10725bf6607b02d61e3717b3.jpg
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Космосдаги уруш бутун инсониятга хавф туғдириши мумкин, деди АҚШ Космик кучлари қўмондони Ченc Салцман Newsweek нашрига. РИА Новости.Генералнинг сўзларига кўра, ана шундай жанговар ҳаракатлар туфайли инсониятнинг умумий мулки бўлмиш космос кўп авлодлар учун ифлосланиши мумкин.Салцманнинг қўшимча қилишича, ҳарбий мақсадларга эришиш учун АҚШ рақибни Америка сунъий йўлдошларини нишонга олиш имкониятидан маҳрум қилиши керак. Унинг фикрича, бу анъанавий маънода уруш бўлади.Нашрнинг эслатишича, коинотда ишлашга қодир биринчи қурол фашистлар Германиясида ихтиро қилинган. Россияда космик кучлар 1992 йилда пайдо бўлган ва 2015 йилда улар РФ Ҳарбий ҳаво кучлари таркибига кирди. Худди шу йили Хитой армиясида космик кучлар пайдо бўлди. Бугунги кунда кўпроқ мамлакатлар космосга йўналтирилган ҳарбий тузилмаларни яратмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/352/65/3526542_282:0:2577:1721_1920x0_80_0_0_c5364c588347f67429cdd746d4dcca14.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ақшда ҳалокатли уруш ҳақида огоҳлантиришди
ақшда ҳалокатли уруш ҳақида огоҳлантиришди
Бу ҳаётни ўзгартиради. АҚШда ҳалокатли уруш ҳақида огоҳлантиришди
12:22 04.09.2023 (янгиланди: 14:59 04.09.2023) АҚШ ҳаво космик кучлари генерали: космосдаги уруш кўп асрлар давомида одамлар ҳаётини ўзгартиради.
ТОШКЕНТ, 4 сен — Sputnik. Космосдаги уруш бутун инсониятга хавф туғдириши мумкин, деди АҚШ Космик кучлари қўмондони Ченc Салцман
Newsweek нашрига.
РИА Новости.
"Агар ердан ташқарида шундай уруш бошланса, бу анъанавий ҳаво, қуруқлик ва денгиз уруш театрларидан ҳам кўпроқ ҳалокатли бўлиши мумкин ва у кўп асрлар давомида одамлар ҳаётини ўзгартириши мумкин", — деди у.
Генералнинг сўзларига кўра, ана шундай жанговар ҳаракатлар туфайли инсониятнинг умумий мулки бўлмиш космос кўп авлодлар учун ифлосланиши мумкин.
Салцманнинг қўшимча қилишича, ҳарбий мақсадларга эришиш учун АҚШ рақибни Америка сунъий йўлдошларини нишонга олиш имкониятидан маҳрум қилиши керак. Унинг фикрича, бу анъанавий маънода уруш бўлади.
Нашрнинг эслатишича, коинотда ишлашга қодир биринчи қурол фашистлар Германиясида ихтиро қилинган. Россияда космик кучлар 1992 йилда пайдо бўлган ва 2015 йилда улар РФ Ҳарбий ҳаво кучлари таркибига кирди. Худди шу йили Хитой армиясида космик кучлар пайдо бўлди. Бугунги кунда кўпроқ мамлакатлар космосга йўналтирилган ҳарбий тузилмаларни яратмоқда.