https://sputniknews.uz/20230903/hiniston-kosmik-kema-22-sentabr-uyqu-rejimi-38517910.html
Ҳиндистоннинг космик кемаси 22 сентябргача уйқу режимига ўтказилди
Ҳиндистоннинг космик кемаси 22 сентябргача уйқу режимига ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Космик кема муваффақиятли уйғонган тақдирда янги вазифаларни бажаради, акс ҳолда у Ойда “Ҳиндистоннинг ой элчиси” сифатида абадий қолади.
2023-09-03T08:09+0500
2023-09-03T08:09+0500
2023-09-04T12:11+0500
дунёда
дунё янгиликлари
ҳиндистон
қуёш, ой, космос
тадқиқот
кема
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29839437_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_209303010793b5b7dbd3c7b359c47df8.jpg
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. "Чандраян-3” луноходи топшириқларни бажариб, 22 сентябргача уйқу режимига ўтди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти хабар берди, деб ёзмоқда РИА Новости.Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” космик миссиясининг луноходи Ой юзасида жорий вазифаларини бажариб, 22 сентябргача уйқу режимига ўтказилди. Қуёш қабул қилгич ёниқ бўлиб қолади ва 22 сентябрда луноход яна уйғониши кутилаётган кейинги қуёш чиқишида ёруғликни қабул қилишга йўналтирилган бўлади.Қайд этилишича, муваффақиятли уйғонган тақдирда қурилма янги вазифаларни бажаради, акс ҳолда у Ойда “Ҳиндистоннинг ой элчиси” сифатида абадий қолади.Ҳиндистон 23 август куни дунёдаги биринчи космик кемани Ойнинг жанубий қутбига муваффақиятли қўнирди. “Чандраяан-3” робот-коинот станцияси 14 июль куни коинотга учирилди ва 5 август куни Ой орбитасига чиқди.“Викрам” тушиш модули 17 август куни станциядан ажралиб чиқди ва қўниш олдидан иккита орбитага тушиш амалиётини амалга оширди. Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти, шунингдек, чоршанба куни Викрам тушувчи аппарати бортида Ойнинг жанубий қутбига етказилган Ҳиндистоннинг “Прагъян” космик кемаси Ернинг табиий сунъий йўлдоши сиртини тарк этгани ҳақида хабар берди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/09/29839437_585:325:2502:1763_1920x0_80_0_0_cb52128f919ff3355f95bb441d4676fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон ой луноход космик кема ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти
ҳиндистон ой луноход космик кема ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти
Ҳиндистоннинг космик кемаси 22 сентябргача уйқу режимига ўтказилди
08:09 03.09.2023 (янгиланди: 12:11 04.09.2023) Космик кема муваффақиятли уйғонган тақдирда янги вазифаларни бажаради, акс ҳолда у Ойда “Ҳиндистоннинг ой элчиси” сифатида абадий қолади.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. "Чандраян-3” луноходи топшириқларни бажариб, 22 сентябргача уйқу режимига ўтди. Бу ҳақда Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти хабар берди, деб ёзмоқда
РИА Новости. Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” космик миссиясининг луноходи Ой юзасида жорий вазифаларини бажариб, 22 сентябргача уйқу режимига ўтказилди.
"Луноход ўз вазифаларини бажарди. Энди у хавфсиз тарзда тўхтатилди ва уйқу режимига ўтказилди", — дейилади ташкилот баёнотида.
Қуёш қабул қилгич ёниқ бўлиб қолади ва 22 сентябрда луноход яна уйғониши кутилаётган кейинги қуёш чиқишида ёруғликни қабул қилишга йўналтирилган бўлади.
Қайд этилишича, муваффақиятли уйғонган тақдирда қурилма янги вазифаларни бажаради, акс ҳолда у Ойда “Ҳиндистоннинг ой элчиси” сифатида абадий қолади.
Ҳиндистон 23 август куни дунёдаги биринчи космик кемани Ойнинг жанубий қутбига муваффақиятли қўнирди. “Чандраяан-3” робот-коинот станцияси 14 июль куни коинотга учирилди ва 5 август куни Ой орбитасига чиқди.
“Викрам” тушиш модули 17 август куни станциядан ажралиб чиқди ва қўниш олдидан иккита орбитага тушиш амалиётини амалга оширди. Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти, шунингдек, чоршанба куни Викрам тушувчи аппарати бортида Ойнинг жанубий қутбига етказилган Ҳиндистоннинг “Прагъян” космик кемаси Ернинг табиий сунъий йўлдоши сиртини тарк этгани ҳақида
хабар берди.