Фарғонада Хитойнинг электробус ва қуёш панеллари ишлаб чиқарилади — тафсилотлар

© Хокимият Ферганской областиФарғонада Хитойнинг электробус ва қуёш панеллари ишлаб чиқарилади
Фарғонада Хитойнинг электробус ва қуёш панеллари ишлаб чиқарилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
Oбуна бўлиш
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Dongfeng Motor, Luoyang Grasen Power Technology ва Tunghsu Group каби йирик компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар делегациясини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Фарғонада Хитойнинг Dongfeng электробусларини, Grasen Power электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларини ҳамда Tunghsu қуёш панелларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг Dongfeng Motor, Luoyang Grasen Power Technology ва Tunghsu Group каби йирик компаниялари вакилларидан иборат инвесторлар делегациясини қабул қилди.
© Хокимият Ферганской областиВ Фергане производят китайские электробусы и солнечные батареи
В Фергане производят китайские электробусы и солнечные батареи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
Учрашувда вилоятда Dongfeng электробусларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, шунингдек, Luoyang Grasen Power Technology компанияси томонидан режалаштирилаётган электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни, Tunghsu Group томонидан қуёш панелларини ишлаб чиқариш лойиҳалари муҳокама қилинди.
© Хокимият Ферганской областиВ Фергане производят китайские электробусы и солнечные батареи
В Фергане производят китайские электробусы и солнечные батареи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.09.2023
“Dongfeng Motor томонидан режалаштирилаётган лойиҳанинг биринчи босқичида 4 гектар майдонда 45 млн. доллар тўғридан тўғри хорижий инвестиция йўналтириш ҳисобига электробусларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилса, 2025 йилда яна 50 млн. доллар инвестиция киритиш ҳисобига амалга ошириш кўзда тутилаётган иккинчи босқичда электротранспортлар аккумуляторларини ҳамда бошқа бутловчи қисмларини маҳаллийлаштириш, шунингдек, ҳудудларда техник сервис хизматларини ташкил этиш белгиланган”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, электромобиллар учун зарядловчи қурилмаларни ишлаб чиқаришда киритилиши кўзда тутилаётган инвестиция ҳажми 30 млн. долларни ташкил этади.
Tunghsu Group компанияси раҳбарлари эса қуёш панеллари ишлаб чиқариш лойиҳасига 50 млн. доллар инвестиция йўналтирмоқчи.
Ушбу лойиҳалар Фурқат туманида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, вилоятда Хитой капитали иштирокида жами 138 та корхона фаолият олиб бормоқда, 2022 йилда 375,1 млн. доллар Хитой сармояси жалб этилган, бугунги кунда Хитой билан ҳамкорликда 25 та лойиҳа доирасида қиймати 1 млрд. 224 млн. долларлик инвестиция киритиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Учрашувда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича керакли чора-тадбирлар юзасидан Йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Янгиликлар лентаси
0