Ўзбекистон энг мақбул овқатланиш рационини ишлаб чиқмоқда — у кимларга мўлжалланган?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишНаврўз байрами
Наврўз байрами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Олимлар Ўзбекистон аҳолисининг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастурини ишлаб чиқишмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолиснинг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастури ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги матбуот котиби хабар берди.
Айтилишича, олимлар Ўзбекистон аҳолисининг юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олишга қаратилган таомланиш дастурини ишлаб чиқишмоқда.
© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики УзбекистаЎзбекистон энг мақбул овқатланиш рационини ишлаб чиқмоқда.
В Узбекистане разрабатывают оптимальный рацион - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Ўзбекистон энг мақбул овқатланиш рационини ишлаб чиқмоқда.
Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази Даниянинг Копенгаген университети билан ҳамкорликда фудомикс йўналишда тадқиқотлар олиб бормоқда.
Фудомикс озиқ-овқат таркибидаги молекулалар миқдори ва уларнинг сифати анализи билан шуғулланадиган соҳа бўлиб, маҳсулотларнинг инсон соғлигига ижобий ёки салбий таъсирини ўрганади.
“Ҳозирда лойиҳа доирасида озиқ-овқат маҳсулотларининг кимёвий ва биологик хусусиятларининг таҳлили амалга оширилмоқда. Бунда аҳоли томонидан энг кўп ишлатиладиган маҳсулотлар (масалан, ўсимлик ёғи)нинг токсик ва патоген хусусиятлари молекуляр даражада ўрганилмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг молекуляр таркибини таҳлил қилиш орқали уларнинг инсон саломатлигига таъсири тадқиқ этилади ува фудомик-платформа яратилади. Бу ўз навбатида озиқ-овқат маҳсулотларига энг замонавий стандарт талабларини қўйиш имконини яратади.
© Министерство высшего образования, науки и инноваций республики УзбекистаЎзбекистон энг мақбул овқатланиш рационини ишлаб чиқмоқда.
В Узбекистане разрабатывают оптимальный рацион - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Ўзбекистон энг мақбул овқатланиш рационини ишлаб чиқмоқда.
Ҳозирда Илғор технологиялар маркази олимлари томонидан амалга оширилаётган тадқиқотларда қон-томир касаллиги ва диабетнинг 2-турига озиқ-овқат маҳсулотларининг таъсири ўрганилмоқда.
Бунда шифокорлар, биологлар, биокимёгарлар ва кимёгар-таҳлилчилар ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
“Ўзбекистонда фудомикс соҳасида илк бора амалга оширилаётган мазкур лойиҳа юртимиз аҳолиси орасида юрак-қон томир касалликлари ва диабет касаллигининг олдини олиш, эрта ўлим сабабларини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, тадқиқот натижаларига кўра, юртимиз аҳолиси учун миллий овқатланиш анъаналаридан келиб чиққан ҳолда энг мақбул овқатланиш рациони ишлаб чиқилади”, дея қўшимча қилинган хабарда.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш аҳоли гуруҳларининг физиологик эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда овқатланиш тавсияларини шакллантириш учун далилларга асосланган платформа яратади.
Янгиликлар лентаси
0