Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

© ИА "Дунё"Москвадаги Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳайкали
Москвадаги Ўзбекистоннинг Биринчи президенти ҳайкали - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Москвада Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. Москвада Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирди, дея хабар берди “Дунё”АА.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ходимлари, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ваколатхонси, элчи Ботиржон Асадов бошчилигидаги диаспора ташкилотлари раҳбарлари Москвадаги Ислом Каримов майдонига ташриф буюришди.
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти хотирасига ҳурмат ҳурмат бажо келтирилиб, Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Бугун Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримов хотираси куни. Ислом Каримов 1938 йилда туғилган. Каримов мамлакатни 25 йилдан ортиқ вақт давомида бошқариб келган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги Ҳазрати Хизр мажмуасига ташриф буюриб, Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди. Қабр пойига гул қўйиб, Биринчи президент хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Янгиликлар лентаси
0