Байден америкаликларни Украинага ёрдам бериш муҳимлигига ишонтира олмади — ОАВ

© AP Photo / Carolyn KasterПрезидент США Джо Байден. Архивное фото
Президент США Джо Байден. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.09.2023
Oбуна бўлиш
Америкаликларнинг кўпчилиги Киевга янги маблағлар ажратилишига қарши чиқди.
ТОШКЕНТ, 2 сен — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден америкаликларга Украинани қўллаб-қувватлаш муҳимлигини тушунтира олмагани учун тузоққа тушиб қолди. Newsweek нашри шарҳловчиси Йони Михани маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Оқ уй эгаси Америка халқига АҚШнинг Украина можаросида иштирок этишининг мантиқий асосларини етказа олмагани учун, бу аллақачон аҳолининг аксарияти Конгресснинг Киевга қўшимча маблағ ажратилишини маъқулламаслигига олиб келди”, деб ёзади у.
Журналистнинг фикрича, бу ёрдам миқдорининг қисқаришига олиб келиши мумкин.
Шундай қилиб, CNNнинг яқинда ўтказган сўрови шуни кўрсатдики, америкаликларнинг кўпчилиги Киевга янги маблағлар ажратилишига қарши чиқди, дея қўшимча қилади у.
Хусусан, респондентларнинг сўровда қатнашганларнинг 55 фоизи Конгресс қўшимча маблағни маъқулламаслиги кераклигини, 51 фоизи эса Вашингтон етарлича иш қилганини айтишган.
Маълумотлар, 2022 йил февралидан бошлаб, америкаликларнинг 62 фоизи Қўшма Штатлар Украина учун кўпроқ иш қилиши керак деб ўйлаган пайтдаги кайфият кескин ўзгарганини кўрсатади, дейилади мақолада.
Янгиликлар лентаси
0