Уч йилга қамалган Урганчнинг собиқ ҳокими озодликка чиқарилди

© Пресс-служба хокимияти города УргенчБывший хоким Ургенча Шухрат Абдуллаев
Бывший хоким Ургенча Шухрат Абдуллаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2023
Oбуна бўлиш
Шуҳрат Абдуллаев Мансаб сохтакорлиги ва ер бериш тартибини бузишда айбдор деб топилган эди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Уч йилга қамалган Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими Шуҳрат Абдуллаев озодликка чиқарилди. Ўзбекистон Олий суди кассация инстанцияси 29 август куни тегишли ажрим қабул қилди.
Собиқ ҳоким ЖИБ Хива туман судининг 4 июлдаги ҳукми билан Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми "а" банди ва 229−4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми "а", "б" бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган эди.
Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.
Кейинчалик иш Хоразм вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилган. Суднинг 4 августдаги ажрими билан биринчи инстанция суди ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.
Олий суднинг ЖИБ судлов ҳайъатига Абдуллаев адвокатлари у асоссиз судлангани ва унинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқлиги сабабли унга нисбатан оқлов ҳукми чиқариш ҳақида кассация шикоятларини киритган.
Қолаверса, Хоразм вилоят прокурори судланувчи айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва етказилган моддий зарар қопланганлигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш ҳақида протест келтирган
Олий суд кассация инстанциясининг 2023 йил 29 августдаги ажримига мувофиқ юқоридаги суд қарорлари ўзгартирилди. Судланган Ш. А. айбига иқрорлиги, қилмишидан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги ва иш бўйича етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда тўлиқ қопланганини инобатга олган ҳолда унга БҲМнинг 500 баравари (165 млн сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шу тариқа, протест тўлиқ, шикоятлар эса қисман қаноатлантирилди. Абдуллаевжазони ижро этиш жойида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.
Шуҳрат Абдуллаев 1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2018−2020 йиллар давомида Урганч шаҳри ҳокими бўлган.
Янгиликлар лентаси
0