https://sputniknews.uz/20230901/ukraina-muhim-ittifoqchisini-yoqotdi-38491227.html
Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди
Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди
Sputnik Ўзбекистон
Breitbart: Буюк Британия мудофаа вазири Уоллеснинг истеъфога чиқиши Украина учун йўқотиш бўлди. 01.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-01T18:18+0500
2023-09-01T18:18+0500
2023-09-01T18:18+0500
дунё янгиликлари
дунёда
буюк британия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23509599_0:14:1897:1081_1920x0_80_0_0_c2377d5aea00d4a77070f9170ef01613.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг истеъфога чиқиши Украинанинг энг яқин иттифоқчиларидан бирини йўқотишига олиб келди, деб ёзди Американинг "Breitbart" нашри.Шу билан бирга, Уоллес ўз баёнотида Британия Қуролли кучларини молиялаштиришни кўпайтиришга чақирганди ва келгуси ўн йил ичида "дунё камроқ хавфсиз ва барқарор бўлади" деган фикрни билдирганди.Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг "энг содиқ иттифоқчиларидан бири" энергетика вазири Грант Шаппс истеъфога чиққан вазир ўрнига тайинланди. "Breitbart" нашрига кўра, кадрлар ўзгариши келаси йилга режалаштирилган парламент сайловлари билан боғлиқ.Июль ойида "Times" газетасига берган интервюсида Уоллес кузда истеъфога чиқиш ва Вазирлар маҳкамасидаги режалаштирилган ўзгаришлар доирасида сиёсатдан кетиш ниятини тасдиқлаганди. У вазир лавозимини тарк этгач, сиёсат ва мудофаадан ташқари ҳаётга қайтишни хоҳлашини ва барда ишлашдан хурсанд бўлишини айтганди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/17/23509599_26:32:1501:1138_1920x0_80_0_0_9654e053fafbab3109846e96d4ffd995.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, буюк британия, украина
дунё янгиликлари, дунёда, буюк британия, украина
Украина муҳим иттифоқчисини йўқотди
Breitbart: Буюк Британия мудофаа вазири Уоллеснинг истеъфога чиқиши Украина учун йўқотиш бўлди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг истеъфога чиқиши Украинанинг энг яқин иттифоқчиларидан бирини йўқотишига олиб келди, деб ёзди Американинг "
Breitbart" нашри.
"Украина Буюк Британия мудофаа вазири Уоллеснинг истеъфога чиқиши туфайли энг яқин иттифоқчиларидан бирини йўқотмоқда”, — дейилган мақола сарлавҳасида. "Breitbart" ёзишича, Уоллес тўрт йил давомида мудофаа вазири бўлиб ишлаган ва Британиянинг Украинадаги можарога “ҳарбий реакция”ни назорат қилган.
Шу билан бирга, Уоллес ўз баёнотида Британия Қуролли кучларини молиялаштиришни кўпайтиришга чақирганди ва келгуси ўн йил ичида "дунё камроқ хавфсиз ва барқарор бўлади" деган фикрни билдирганди.
Буюк Британия бош вазири Риши Сунакнинг "энг содиқ иттифоқчиларидан бири" энергетика вазири Грант Шаппс истеъфога чиққан вазир ўрнига тайинланди. "Breitbart" нашрига кўра, кадрлар ўзгариши келаси йилга режалаштирилган парламент сайловлари билан боғлиқ.
Июль ойида "Times" газетасига берган интервюсида Уоллес кузда истеъфога чиқиш ва Вазирлар маҳкамасидаги режалаштирилган ўзгаришлар доирасида сиёсатдан кетиш ниятини тасдиқлаганди. У вазир лавозимини тарк этгач, сиёсат ва мудофаадан ташқари ҳаётга қайтишни хоҳлашини ва барда ишлашдан хурсанд бўлишини айтганди.