https://sputniknews.uz/20230901/surxondaryo-maktab-direktori-kaltaklandi-38473969.html
Сурхондарёда мактаб директори калтакланди – тафсилотлар
Сурхондарёда мактаб директори калтакланди – тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилоятида ҳокимдан адолат талаб қилган директор калтаклаб кетилгани айтилган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят прокуратураси бу ҳолатга муносабат билдирди.Маълум қилинишича, Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директорини ўқитувчининг яқин қариндошлари калтаклагани ҳолати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув ўтказган.
2023-09-01T09:24+0500
2023-09-01T09:24+0500
2023-09-01T11:51+0500
жамият
сурхондарё
мактаб директори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38473803_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_637894c2d6e4ec4a0d7da04f83617938.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Сурхондарё вилоятида ҳокимдан адолат талаб қилган директор калтаклаб кетилгани айтилган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят прокуратураси бу ҳолатга муносабат билдирди.Маълум қилинишича, Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директорини ўқитувчининг яқин қариндошлари калтаклагани ҳолати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув ўтказган.Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Гумон қилинувчи шахс ушланган. Жиноят ишини вилоят прокуратураси назоратга олган.Сурхондарё вилояти ҳокимияти матбуот хизматига хабарига кўра, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов директор Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олди.Таъкидланишича, Турсуновага бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш ташхиси қўйилган.Унга зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор.“Вилоят ҳокими Умида Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганлигини билдирди”, - дейилган хабарда.
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38473803_58:0:1195:853_1920x0_80_0_0_4cc77189160ca706f30c0a1b62434478.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сурхондарё мактаб директори умеда турсунова калтакланди
сурхондарё мактаб директори умеда турсунова калтакланди
Сурхондарёда мактаб директори калтакланди – тафсилотлар
09:24 01.09.2023 (янгиланди: 11:51 01.09.2023) Вилоят ҳокими Умида Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Сурхондарё вилоятида ҳокимдан адолат талаб қилган директор калтаклаб кетилгани айтилган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят прокуратураси бу ҳолатга
муносабат билдирди. Маълум қилинишича, Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директорини ўқитувчининг яқин қариндошлари калтаклагани ҳолати юзасидан туман ИИБ терговга қадар текширув ўтказган.
“Аниқланишича, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтиргани сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, тан жароҳати етказилган”, - дейилган хабарда.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Жиноят кодексининг 109-моддаси (Қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумон қилинувчи шахс ушланган. Жиноят ишини вилоят прокуратураси назоратга олган.
Сурхондарё вилояти ҳокимияти матбуот хизматига
хабарига кўра, вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов директор Умида Турсунованинг ҳолидан хабар олди.
Таъкидланишича, Турсуновага бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши, бошнинг пешона тепа энса соҳаси кўплаб эзилиб йиртилган жароҳатлари, иккала кўз юқори ва пастки қовоқларга қонталашиш ташхиси қўйилган.
Унга зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Айни вақтда беморнинг аҳволи барқарор.
“Вилоят ҳокими Умида Турсуновага шикаст етказган айбдорнинг қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилишини ҳамда унинг тўлақонли даволанишини ўз назоратига олганлигини билдирди”, - дейилган хабарда.