https://sputniknews.uz/20230901/qrim-haqida-orzu-qilishgan-rossiya-ukraina-qoshinlariga-ogir-zarba-berdi-oav-38495286.html
"Қрим ҳақида орзу қилган". Россия Украина қўшинларига оғир зарба берди — ОАВ
"Қрим ҳақида орзу қилган". Россия Украина қўшинларига оғир зарба берди — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Украина Қуролли Кучлари ҳужумининг муваффақиятсизлиги Киевнинг Қримни эгаллашга қодир эмаслигини исботлади.
2023-09-01T21:14+0500
2023-09-01T21:14+0500
2023-09-01T21:14+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
россия
украина
қрим
владимир путин
владимир зеленский
дунё янгиликлари
дунёда
нато
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_0:188:3072:1916_1920x0_80_0_0_033155d23b1a1060ec60f22e8dad9480.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани учун Киев Қримни эгаллаб ололмайди, деб ёзди Лукас Лейрос InfoBRICS учун мақоласида.Шарҳловчига кўра, Украина ҚКнинг муваффақиятли қарши ҳужум ўтказишга тўлиқ қодир эмаслиги Киевнинг ўз асосий мақсади – Қримни қўлга киритишнинг имкони йўқлигини кўрсатди.Россия ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларига оғир зарба берди, натижада кўп сонли Украина аскарлари ва НАТО қуроллари йўқ қилинди, бу эса Киев қўшинларини ҳатто ярим оролга этиб боришга уриниш имкониятидан маҳрум қилди, дея таъкидлади Лейрос.Украина президенти Владимир Зеленский бир неча бор Қримни эгаллаш истагини билдирган. Аввалроқ у яриморолни “де-оккупация қилиш” бўйича кенг қамровли қадамлар рўйхати тайёрланишини эълон қилиб, уни “Украина давлат тўқималари”га тезда қайта интеграция қилишга ваъда берган эди.4 июн куни Киев Шимолий Атлантика алянси томонидан тайёрланган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, Южнодонецк, Артёмовск ва биринчи навбатда Запорожье йўналишларида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлади.21 июл куни Владимир Путин душман ҳеч қандай натижага эриша олмагани ва Ғарб кураторлари “қарши ҳужум”дан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳам, минглаб ёлланма аскар ва маслаҳатчилар ҳам ёрдам бера олмаяпти.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида мамлакат ҳарбий қўмондонлиги кўпроқ одамларни сафарбар қилмоқчи эканини айтганди.
украина
қрим
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/01/38495545_471:199:2557:1764_1920x0_80_0_0_7cec4bda1085794d9558de32b54dd71b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қрим ҳақида орзу қилишган россия украина қўшинларига оғир зарба берди сво
қрим ҳақида орзу қилишган россия украина қўшинларига оғир зарба берди сво
"Қрим ҳақида орзу қилган". Россия Украина қўшинларига оғир зарба берди — ОАВ
ОАВ: Украина Қуролли Кучлари ҳужумининг муваффақиятсизлиги Киевнинг Қримни эгаллашга қодир эмаслигини исботлади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми муваффақиятсизликка учрагани учун Киев Қримни эгаллаб ололмайди, деб ёзди Лукас Лейрос InfoBRICS учун мақоласида.
Қарши ҳужум мутлақо муваффақиятсиз бўлди ва бу сценарийни ўзгартириши даргумон, — дейилган материалда.
Шарҳловчига кўра, Украина ҚКнинг муваффақиятли қарши ҳужум ўтказишга тўлиқ қодир эмаслиги Киевнинг ўз асосий мақсади – Қримни қўлга киритишнинг имкони йўқлигини кўрсатди.
Россия ҳарбийлари Украина Қуролли Кучларига оғир зарба берди, натижада кўп сонли Украина аскарлари ва НАТО қуроллари йўқ қилинди, бу эса Киев қўшинларини ҳатто ярим оролга этиб боришга уриниш имкониятидан маҳрум қилди, дея таъкидлади Лейрос.
"Украина ҳарбий ишларнинг элементар концепциясини ўжарлик билан бузаётганга ўхшайди, яъни аскарнинг ҳаёти ҳудуддан муҳимроқ. Агар аскарлар тирик қолса, ҳудудларни кейинроқ қўлга киритиш мумкин, аммо аскарлар ҳалок бўлса унда у ерда ҳеч қандай ҳудудлар эгалланмайди”, — деди журналист.
Украина президенти Владимир Зеленский бир неча бор Қримни эгаллаш истагини билдирган. Аввалроқ у яриморолни “де-оккупация қилиш” бўйича кенг қамровли қадамлар рўйхати тайёрланишини эълон қилиб, уни “Украина давлат тўқималари”га тезда қайта интеграция қилишга ваъда берган эди.
4 июн куни Киев Шимолий Атлантика алянси томонидан тайёрланган ва Ғарб ҳарбий техникаси билан қуролланган жанговар бригадаларни ташлаб, Южнодонецк, Артёмовск ва биринчи навбатда Запорожье йўналишларида фаол ҳарбий ҳаракатлар бошлади.
21 июл куни Владимир Путин душман ҳеч қандай натижага эриша олмагани ва Ғарб кураторлари “қарши ҳужум”дан ҳафсаласи пир бўлганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларига қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳам, минглаб ёлланма аскар ва маслаҳатчилар ҳам ёрдам бера олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский Киевдаги матбуот анжуманида мамлакат ҳарбий қўмондонлиги кўпроқ одамларни сафарбар қилмоқчи эканини айтганди.