Қирғизистонда президент иштирокидаги тадбирда тартибсизлик содир бўлди – видео

© Sputnik / Aleksandr Kryazhev / Медиабанкка ўтишЧемпионат по кок-бору. Архивное фото
Чемпионат по кок-бору. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.09.2023
Oбуна бўлиш
Кўпкари бўйича финал ўйини якунланиши олдидан томошабинларнинг бир қисми ҳакамлар қароридан норозилик билдирган.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Ўш вилоятида кок-бору (улоқ, кўпкари) бўйича Қирғизистон президенти кубоги финалидан сўнг кўнгилсиз ҳодиса рўй берди, деб хабар бермоқда Sputnik Қирғизистон.
Бош соврин учун “Достук” (“Дўстлик”) ва “Ынтымак” (“Бирдамлик”) жамоалари кураш олиб борган. “Бирдамлик” жамоаси 2:1 ҳисобида ғолибликни қўлга киритган. Милиция маълумотларига кўра, финал ўйини томоша қилиш учун Ўш ипподромига 40 мингдан зиёд томошабин келган. Баҳсни Садир Жапаровнинг ўзи ҳам трибунадан кузатиб ўтирган эди.
“Финал ўйини якунланиши олдидан томошабинларнинг бир қисми ҳакамлар қароридан норозилик билдирди ва улар томон бўш пластик бутилкаларни улоқтиришни бошлади”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ҳозир вазият барқарор, одамлар тарқалиб кетган. Ички ишлар органи ходимлари тартиб ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминламоқда.
Мамлакат Миллий хавфсизлик раҳбари Қамчибек Ташиев айбдорлар жазоланишини маълум қилган.
Янгиликлар лентаси
0