Янги ўқув йилидан Ўзбекистон мактабларида қандай ўзгаришлар бўлади – видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
2023 йилда Ўзбекистон мактабларида кўплаб ўзгаришлар рўй беради. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили улар ҳақида батафсил маълумот берди.
Янги ўқув йилидан Ўзбекистонда 500 дан ортиқ мактаб президент мактабларидаги каби ўқувчилар билимини баҳолаш тизимига ўтади. 100 дан ортиқ мактабларда эса юқори синф ўқувчилари ўз қизиқишларига кўра фанларни танлаш имконига эга бўлади.
“Тажриба синов тариқасида форматив ва сумматив баҳолаш тизими жорий этилади. Бундай баҳолаш тизими ва танлов фанлари ҳам президент мактабларида ўзининг самарасини кўрсатди. Президент мактабларидаги илғор тажрибани умумтаълим мактабларга ҳам жорий қилиш мақсадида мактабларга танлов ва янги баҳолаш тизимига ўтилмоқда”, - дейди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқув жараёни ва дарсликларни методик таъминлаш бошқармаси бошлиғи Дилшода Норбоева.
Ўқувчиларни яна нималар кутаётгани билан Sputnik видеосида батафсил танишишингиз мумкин.
Янгиликлар лентаси
0