Тарихий сана: Фашистлар Германияси Иккинчи Жаҳон урушини бошлаган кун

Oбуна бўлиш
1939 йил 1 сентябрь куни фашистлар Германияси Иккинчи жаҳон урушини бошлаган.
Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг йирик қуролли можарога айланган.Иккинчи жаҳон уруши ўнлаб мамлакатларда 80 миллионга яқин кишининг ёстиғини қуритган.
1938 йилда Гитлер, Муссолини, Даладье ва Чемберлен имзолаган "Мюнхен шартномаси" фашистларга йўл очиб берган,Чехословакия босиб олинишига олиб келган ва катта уруш муқаддимаси бўлган.
Иккинчи жаҳон уруши Европа, Африка ва Тинч океани ҳудудида олиб борилган. 1940 йил июнига келиб кўплаб Европа давлатлари фашистлар томонидан ишғол қилинган. 1941 йил 22 июнь куни Германия уруш эълон қилмасдан СССРга ҳужум қилган. 1945 йил 9 май куни Улуғ Ватан уруши фашистлар ва улар иттифоқчиларининг мағлубияти билан якунланган.
1945 йил 2 сентябрь куни фашистларнинг сўнгги иттифоқчиси - Япония таслим бўлган.
Янгиликлар лентаси
0