https://sputniknews.uz/20230901/belarusda-kxsht-oquv-mashqlari-boshlandi-38484305.html
Беларусда КХШТ ўқув машқлари бошланди
Беларусда КХШТ ўқув машқлари бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Машуғлотлардан Арманистондан ташқари КХШТнинг барча аъзолари иштирок этмоқда. 01.09.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-09-01T13:55+0500
2023-09-01T13:55+0500
2023-09-01T14:53+0500
беларусь
коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт)
тактик ўқув машғулотлари
ўқувлар
ҳарбийлар
ҳарбий ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/46/00/460031_0:169:3077:1900_1920x0_80_0_0_bc04b62964b6f8123bd1c765883dda30.jpg
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Беларус республикаси ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) “Жанговар биродарлик-2023” машғулотлари расман бошланди, улар 6 сентябргача давом этади, деб хабар беради РИА Новости мухбири. Машғулотларга жами 2500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳамда 500 дан ортиқ қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника жалб этилган. Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин айтишига кўра машғулотлар кўпроқ штаб-ўқувлари характерига эга.Минск 2023 йилда КХШТга раислик қилади, унга олти давлат: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради. Арманистондан ташқари барча давлатлар ўз ҳарбий контингентларини КХШТ машғулотларида иштирок этиш учун жўнатган.Жума куни "Брест қаҳрамон қалъаси" ёдгорлик мажмуасининг тантанали маросимлар майдонида машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Миллий ҳарбий контингентлар шакллантирилгунга қадар ёдгорлик мажмуасининг Мангу олови ёнига еттита байроқ устуни ўрнатилиб, уларга Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари ўрнатилди.Маросимда КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетов, КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров, Беларус Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Гулевич, Беларус Хавфсизлик Кенгаши давлат котибининг биринчи ўринбосари Павел Муравейко, Брест вилояти ижроия қўмитаси Юрий Шулейко иштирок этган.Маросим иштирокчилари Улуғ Ватан урушида Брест қалъасини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, уларнинг хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олди ва Мангу алангага гул қўйди. Тантанали маросимдан сўнг ҳарбий қисмлар тантанали маршга ўтди, сўнгра машғулотлар ўтказиладиган жойга йўл олди.
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/46/00/460031_269:126:2751:1987_1920x0_80_0_0_1d6da06da0568452c9299e88acc9a0cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
беларусь, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), тактик ўқув машғулотлари , ўқувлар, ҳарбийлар, ҳарбий ҳамкорлик
беларусь, коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (кхшт), тактик ўқув машғулотлари , ўқувлар, ҳарбийлар, ҳарбий ҳамкорлик
Беларусда КХШТ ўқув машқлари бошланди
13:55 01.09.2023 (янгиланди: 14:53 01.09.2023) Машуғлотлардан Арманистондан ташқари КХШТнинг барча аъзолари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Беларус республикаси ҳудудида Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг (КХШТ) “Жанговар биродарлик-2023” машғулотлари расман бошланди, улар 6 сентябргача давом этади, деб хабар беради РИА Новости
мухбири. “Жанговар биродарлик-2023” машғулотларида КХШТ давлатлари ҳарбий контингентлари, тезкор гуруҳлар, полиция (милиция) кучлари, КХШТ давлатлари Фавқулодда вазиятлар вазирликлари бўлинмалари, қўшма штаб-квартиранинг тезкор гуруҳлари ва КХШТ котибияти, Беларус Давлат чегара қўмитаси бўлинмалари жалб этилган.
Машғулотларга жами 2500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳамда 500 дан ортиқ қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника жалб этилган. Беларус мудофаа вазири Виктор Хренин айтишига кўра машғулотлар кўпроқ штаб-ўқувлари характерига эга.
Минск 2023 йилда КХШТга раислик қилади, унга олти давлат: Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон киради. Арманистондан ташқари барча давлатлар ўз ҳарбий контингентларини КХШТ машғулотларида иштирок этиш учун жўнатган.
Жума куни "Брест қаҳрамон қалъаси" ёдгорлик мажмуасининг тантанали маросимлар майдонида машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Миллий ҳарбий контингентлар шакллантирилгунга қадар ёдгорлик мажмуасининг Мангу олови ёнига еттита байроқ устуни ўрнатилиб, уларга Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти ва ташкилотга аъзо давлатлар байроқлари ўрнатилди.
Маросимда КХШТ бош котиби Имангали Тасмагамбетов, КХШТ Бирлашган штаби бошлиғи Анатолий Сидоров, Беларус Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Гулевич, Беларус Хавфсизлик Кенгаши давлат котибининг биринчи ўринбосари Павел Муравейко, Брест вилояти ижроия қўмитаси Юрий Шулейко иштирок этган.
Маросим иштирокчилари Улуғ Ватан урушида Брест қалъасини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган аскарлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди, уларнинг хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёдга олди ва Мангу алангага гул қўйди. Тантанали маросимдан сўнг ҳарбий қисмлар тантанали маршга ўтди, сўнгра машғулотлар ўтказиладиган жойга йўл олди.