Россиянинг уч шаҳрида бугундан Ўзбекистон мевалари сотила бошлайди

© Sputnik / Константин МихальчевскийСбор персиков, архивное фото
Сбор персиков, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон мевалари бугундан бошлаб Курган, Челябинск ва Уфа шаҳарларининг савдо расталарида сотила бошлайди.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси иқтисодий дипломатия йўналишидаги фаолияти доирасида Россиянинг Уралдаги йирик ширкатлари билан алоқаларини ривожлантириб бормоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Шу мақсадда Ўзбекистон дипломатлари жорий йилнинг 15 августида Челябинск ва Курган шаҳарларига амалга оширган ташрифлари доирасида “Метрополис” савдо тармоғи (Челябинск, Курган ва Уфадаги 100 га яқин озиқ-овқат дўконларига эга) раҳбари Максим Славин билан учрашув ўтказишди.
Учрашув натижасида Фарғона вилояти Қува тумани Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортига ихтисослашган "Умид агро" МЧЖ билан “Метрополис” савдо тармоғи ўртасида алоқалар йўлга қўйилди.
Икки ширкат ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида 17 августда “Метрополис” савдо тармоғига қарашли “Перекресток” МЧЖ ва "Умид агро" МЧЖ ўртасида 500 миллион рубль миқдоридаги шартнома имзоланди.
Жорий йилнинг 29 августида 20 тонна нектарин навли шафтоли ортилган биринчи юк машина Курган шаҳрига кириб келди ва “Перекресток” МЧЖга қарашли омборхонага туширилди.
"Умид агро" МЧЖ муассисларидан бири Акмалжон Йигиталиевнинг маълум қилишича, навбатдаги юк машинаси Фарғонадан Курганга қараб йўлга чиққан.
Ўзбекистон мевалари бугундан бошлаб Курган, Челябинск ва Уфа шаҳарларининг савдо расталарида сотила бошлайди.
Янгиликлар лентаси
0