https://sputniknews.uz/20230831/ozbekistonlik-qishloq-xojaligi-mutaxassislari-eronda-amaliyot-otaydi-38430494.html
Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги мутахассислари Эронда амалиёт ўтайди
Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги мутахассислари Эронда амалиёт ўтайди
Sputnik Ўзбекистон
Октябрь ойидан бошлаб 7 нафар ўзбекистонлик мутахассислар амалиёт ўташ мақсадида Эронга боради.
2023-08-31T11:38+0500
2023-08-31T11:38+0500
2023-08-31T12:01+0500
жамият
ўзбекистон
эрон
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38430810_0:354:960:894_1920x0_80_0_0_192749c6e6f03b595bfeff0ef39c7eba.jpg
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот, таълим ташкилоти директори Можтаба Хаём Некоий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида делегация вакиллари ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Алишер Шукуров ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, пистачиликни ривожлантириш ва писта навларини яратиш борасида тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари кўриб чиқилди. Эрон томони ушбу йўналишда тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.Ушбу шартнома асосида жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб 7 нафар ўзбекистонлик мутахассислар биотехнология, ветеринария, боғбончилик, уруғчилик, ўрмончилик, механизация ва вакцинация йўналишлари бўйича “AREEO”да амалиёт ўташ мақсадида Эронга боради.
ўзбекистон
эрон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1f/38430810_110:421:821:954_1920x0_80_0_0_d47efaec8fcb3ba22a27bb3c116b1dac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қишлоқ хўжалиги мутахассислари эрон
ўзбекистон қишлоқ хўжалиги мутахассислари эрон
Ўзбекистонлик қишлоқ хўжалиги мутахассислари Эронда амалиёт ўтайди
11:38 31.08.2023 (янгиланди: 12:01 31.08.2023) Октябрь ойидан бошлаб 7 нафар ўзбекистонлик мутахассислар амалиёт ўташ мақсадида Эронга боради.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Эрон қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги илмий тадқиқот, таълим ташкилоти директори Можтаба Хаём Некоий бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф доирасида делегация вакиллари ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Алишер Шукуров ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувлар чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида қўшма инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, соҳа тармоқларининг малакали мутахассисларга бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги, пистачиликни ривожлантириш ва писта навларини яратиш борасида тадқиқот ишларини амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш истиқболлари кўриб чиқилди. Эрон томони ушбу йўналишда тажриба алмашишга тайёрлигини билдирди.
Учрашувлар якунида Ёш олимларнинг хорижий илмий марказлар ва университетларда қисқа муддатли илмий амалиётини ташкил этиш ва буни молиялаштириш тўғрисидаги шартнома имзоланди.
Ушбу шартнома асосида жорий йилнинг октябрь ойидан бошлаб 7 нафар ўзбекистонлик мутахассислар биотехнология, ветеринария, боғбончилик, уруғчилик, ўрмончилик, механизация ва вакцинация йўналишлари бўйича “AREEO”да амалиёт ўташ мақсадида Эронга боради.