Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилоятига инсонпарварлик ёрдами жўнатди

© Sputnik / Антон Вергун / Медиабанкка ўтишБелгороднинг Шебекино туманида аҳолига гуманитар ёрдам тарқатиш пункти.
Белгороднинг Шебекино туманида аҳолига гуманитар ёрдам тарқатиш пункти. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Oбуна бўлиш
Россиянинг Белгород вилоятига 12 тонна инсонпарварлик ёрдами жўнатилди. Уни Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари тўплаган.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Ўзбекистон Россиянинг Белгород вилояти Шебекино тумани аҳолисига инсонпарлик ёрдами жўнатди. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди.
Оғирлиги тахминан 12 тонна бўлган гуманитар ёрдам 26 август куни етказиб берилган. У болалар ва катталар кийим-кечаклари ва пойабзаллари, дори-дармонлар, шунингдек, биринчи синф ўқувчилари учун мактаб тўпламларидан иборат.
Таъкидланишича, инсонпарварлик ёрдамини Ўзбекистоннинг давлат, жамоат ва нодавлат ташкилотлари кўрсатган.

“Россия томони Ўзбекистон раҳбарияти ва унинг фуқароларига икки мамлакат ўртасидаги мустаҳкам дўстлик анъаналари, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган муносабатларнинг юксак даражасини акс эттирувчи ушбу яхшилик учун чуқур миннатдорлик билдиради”, - дейилган хабарда.

Россиянинг Белгород вилоятин Шебекино тумани Украина билан чегарадош. Бутун Белгород вилояти ҳудуди бўйлаб 2022 йил 11 апрелидан буён террорчилик хавфининг юқори (сариқ) даражаси эълон қилинган. Бунга Украина-Россия чегарасидаги вазиятнинг кескинлашгани ва чегарадош ҳудудларда украин ҳарбийлари фаоллашгани сабаб бўлган. Украина қўшинлари Белгороднинг чегарадош ҳудудларини мунтазам ўққа тутмоқда. Куни кеча Украина армияси вилоятдаги Новая Таволжанка қишлоғини ўққа тутиши оқибатида жароҳат олган эркак касалхонада вафот этди. Украина отган снаряд аҳоли турадиган уй олдига келиб тушган эди.
Янгиликлар лентаси
0