https://sputniknews.uz/20230831/eoii-magistrallarida-elektromobil-zaryadlash-qurilmalari-paydo-boladi-38443669.html
ЕОИИ магистралларида электромобил зарядлаш қурилмалари пайдо бўлади
ЕОИИ магистралларида электромобил зарядлаш қурилмалари пайдо бўлади
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК Кенгаши магистрал йўлларда электромобилларни зарядлаш инфратузилмасини яратиш бўйича тавсияларни қабул қилди.
2023-08-31T15:48+0500
2023-08-31T15:48+0500
2023-08-31T15:48+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
автомобил
йўллар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31184021_0:0:1213:682_1920x0_80_0_0_4717b30d6b43037e78c2607145debcd2.jpg
ТОШКEНТ, 31 авг – Sputnik. Электр транспорт эгалари учун яхши янгилик — яқин келажакда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) автомагистраллари бўйлаб қувватлаш ва хизмат кўрсатиш станциялари пайдо бўлади. Евроосиё Иқтисодий комиссияси (ЕИК) тегишли тавсияни қабул қилди. Кенгаш мамлакатларга қувватлаш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини, жумладан, халқаро автомагистраллар бўйлаб ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бунинг учун керакли ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга эътибор қаратишни тавсия қилди.ЕИК Иттифоққа аъзо давлатлар билан биргаликда ассоциация ҳудудида бундай инфратузилмани ривожлантиришнинг интерактив харитасини ишлаб чиқади ва уни ЕОИИ ахборот порталига жойлаштиради.Аъзо давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни яратиш имкониятларини кўриб чиқиш учун тавсияномада жорий этилаётган ёки режалаштирилган автомобиль электр транспорти учун тўлов инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари каталогига ҳавола киритилган. ЕОИИ мамлакатларида амалга оширилади.ЕИК Кенгаши аллақачон бу масалани кўтарган ва ўтган йилнинг июль ойида аъзо давлатларнинг электромобиллар учун бундай инфратузилмани яратиш тажрибасини кўриб чиқиш бўйича кўрсатма қабул қилган эди. Комиссия ассоциацияга аъзо давлатларнинг тажрибасини таҳлил қилди ва қабул қилинган тавсияни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳисобот тайёрлади.Маълумот учун, ЕОИИ давлатларида электромобиллар сони энг кўп бўлган шаҳарлар бу Москва — 2000 тага яқин, Минск — 1258 та, Новосибирск — 500 та, Санкт-Петербург — 417 та, Бишкек — 100 та, Остона — 84 та. Ўзбекистонда ҳам электромобиллар сони илдам кўпаймоқда. 2023 йилнинг беш ойида республикага 120 миллион долларлик 3816 дона электромобил импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2846 донага кўпдир.Республика ҳукумати электр транспорт воситалари ва улар учун қувватловчи ускуналарни ўз ишлаб чиқаришини рағбатлантирмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев электромобиллар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларни қайта ишлаш учун тўловни бекор қилиш, ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни божхона ва солиқ имтиёзлари ва ҳоказоларни тасдиқлаган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/1e/31184021_126:0:1086:720_1920x0_80_0_0_556ccb26549bf5a06442807948b94213.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еик еоии электромобил зарядлаш станцияси
еик еоии электромобил зарядлаш станцияси
ЕОИИ магистралларида электромобил зарядлаш қурилмалари пайдо бўлади
ЕИК Кенгаши магистрал йўлларда электромобилларни қувватлаш инфратузилмасини яратиш бўйича тавсияларни қабул қилди.
ТОШКEНТ, 31 авг – Sputnik. Электр транспорт эгалари учун яхши янгилик — яқин келажакда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) автомагистраллари бўйлаб қувватлаш ва хизмат кўрсатиш станциялари пайдо бўлади. Евроосиё Иқтисодий комиссияси (ЕИК) тегишли тавсияни қабул қилди.
“Ушбу тавсиянинг қабул қилиниши мамлакатларимизда электр транспорти учун зарядлаш инфратузилмасини биргаликда ривожлантириш бўйича кейинги ёндашувларни белгилаб беради", – деди ЕИК саноат ва агросаноат мажмуи вазири Артак Камалян.
Кенгаш мамлакатларга қувватлаш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини, жумладан, халқаро автомагистраллар бўйлаб ташкил қилиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бунинг учун керакли ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этишга эътибор қаратишни тавсия қилди.
ЕИК Иттифоққа аъзо давлатлар билан биргаликда ассоциация ҳудудида бундай инфратузилмани ривожлантиришнинг интерактив харитасини ишлаб чиқади ва уни ЕОИИ ахборот порталига жойлаштиради.
“Аъзо давлатларнинг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлари ва яқин ҳамкорлиги пировард натижада электр транспортини оммалаштириш, инновацияларни рағбатлантириш ва иқлим бўйича кун тартибидаги мақсадларга эришишга ёрдам беради”, - дея таъкидлади Артак Камалян.
Аъзо давлатлар ўртасида тажриба алмашиш ва ушбу соҳада қўшма лойиҳаларни яратиш имкониятларини кўриб чиқиш учун тавсияномада жорий этилаётган ёки режалаштирилган автомобиль электр транспорти учун тўлов инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари каталогига ҳавола киритилган. ЕОИИ мамлакатларида амалга оширилади.
ЕИК Кенгаши аллақачон бу масалани кўтарган ва ўтган йилнинг июль ойида аъзо давлатларнинг электромобиллар учун бундай инфратузилмани яратиш тажрибасини кўриб чиқиш бўйича кўрсатма қабул қилган эди. Комиссия ассоциацияга аъзо давлатларнинг тажрибасини таҳлил қилди ва қабул қилинган тавсияни ишлаб чиқиш учун асос бўлган ҳисобот тайёрлади.
Маълумот учун, ЕОИИ давлатларида электромобиллар сони энг кўп бўлган шаҳарлар бу Москва — 2000 тага яқин, Минск — 1258 та, Новосибирск — 500 та, Санкт-Петербург — 417 та, Бишкек — 100 та, Остона — 84 та.
Ўзбекистонда ҳам электромобиллар сони илдам кўпаймоқда. 2023 йилнинг беш ойида республикага 120 миллион долларлик 3816 дона электромобил импорт қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2846 донага кўпдир.
Республика ҳукумати электр транспорт воситалари ва улар учун қувватловчи ускуналарни ўз ишлаб чиқаришини рағбатлантирмоқда. Ўтган йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев электромобиллар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш бўйича қатор чора-тадбирлар, жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарилган автомобилларни қайта ишлаш учун тўловни бекор қилиш, ишлаб чиқарувчилар ва фойдаланувчиларни божхона ва солиқ имтиёзлари ва ҳоказоларни тасдиқлаган эди.