Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форумида мингга яқин иштирокчи қатнашиши маълум бўлди

© Межпарламентская Ассамблея СНГБеларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган ташкилий йиғилиш
Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган ташкилий йиғилиш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.08.2023
Oбуна бўлиш
Форум доирасида 20 та шартнома ва ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 31 авг — Sputnik. Минскда ўтадиган Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес форумида мингга яқин иштирокчи қатнашади. Бу ҳақда МДҲ Парламентлараро ассамблеяси хабар берди.
Минскда Беларусь Миллий Мажлиси республика кенгаши раиси Наталя Кочанова бошчилигида Беларусь-Ўзбекистон аёллар бизнес-форумига тайёргарлик кўриш масалаларига бағишланган ташкилий йиғилиш бўлиб ўтди.
Учрашувда Беларусь парламенти юқори палатаси раҳбари 4-7 сентябрь кунлари Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси расмий ташриф билан Беларусда бўлишини маълум қилди.

“Форум доирасида Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида енгил саноат, қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ва фармацевтика, фан ва таълим, маданият ва туризм соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалалари кўриб чиқиладиган олтита секция мажлиси бўлиб ўтади”, - дейилади хабарда.

Форумнинг асосий воқеаси 6 сентябрь куни– “Аёллар бизнесда – Беларусь ва Ўзбекистон ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш салоҳияти” мавзусидаги ялпи мажлис бўлиб ўтади.
Унда 500 дан ортиқ киши иштирок этади. Умуман олганда, тадбирда мингга яқин иштирокчи қатнашади.
Форум доирасида 20 та шартнома ва ҳамкорлик меморандумларини имзолаш режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0