https://sputniknews.uz/20230830/zelenskiy-va-bayden-ortasidagi-birinchi-uchrashuv-haqiqiy-janjalga-aylangan-38411995.html
Зеленский ва Байден ўртасидаги биринчи учрашув ҳақиқий жанжалга айланган — ОАВ
Зеленский ва Байден ўртасидаги биринчи учрашув ҳақиқий жанжалга айланган — ОАВ
Sputnik Ўзбекистон
Муаллифнинг айтишича, сиёсатчиларнинг 2021 йил ёзидаги биринчи учрашувида Зеленский ўзини нопрофессионал тутиб, Америка етакчисига кўплаб талаблар қўйган.
2023-08-30T18:03+0500
2023-08-30T18:03+0500
2023-08-30T18:03+0500
дунёда
украина
владимир зеленский
жо байден
нато
ақш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/38005323_0:309:3071:2036_1920x0_80_0_0_aff589bf30396acc581d870ed62d2186.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги биринчи учрашув ҳақиқий жанжалга айланган, деб ёзади “The Guardian” америкалик журналист Франклин Фоернинг “Сўнгги сиёсатчи” китобида чоп этилган маълумотларга таяниб.Муаллифнинг айтишича, сиёсатчиларнинг 2021 йил ёзидаги биринчи учрашувида Зеленский ўзини нопрофессионал тутиб, Америка етакчисига кўплаб талаблар қўйган. Хусусан, у Украинанинг НАТОга киришини сўраган, шунингдек, Франция ва Германиянинг иттифоқдан яқинда чиқиши ҳақида ғалати баёнот берган ва блокни аҳамияти пасайган ўтмиш ёдгорлиги деб атаган. Китобда, шунингдек, Зеленский ўз ҳамкасбини “заиф” сиёсатчи деб ҳисоблагани, чунки Америка президенти уларнинг учрашуви олдидан “Шимолий оқим - 2” газ қувури қурилиши билан шуғулланган Россия компаниясига нисбатан санкцияларни бекор қилгани айтилади. Шу билан бирга, Байденнинг ўзи ҳам, Украина раҳбари ҳақида унинг, айниқса, республикачи сенатор Тед Круз билан дўстона муносабатлари туфайли “яхши фикрда бўлмагани” айтилади.Китобда айтилишича, Украина раҳбари узоқ вақт давомида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашишга интилган, бироқ у буни рад этган."Penguin Random House" маълумотларига кўра, китоб “ўнлаб йиллар давомида Байденни ўраб олган тор маслаҳатчилар доирасига мисли кўрилмаган кириш”га асосланган.Шу билан бирга, шарҳловчиларнинг таъкидлашича, Фоер китобда аниқ иқтибослар ёки тўғридан-тўғри манбаларни келтирмайди.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/12/38005323_131:0:2862:2048_1920x0_80_0_0_920e029b3ff1aa045a7ecb82f9809f7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
зеленский байден
Зеленский ва Байден ўртасидаги биринчи учрашув ҳақиқий жанжалга айланган — ОАВ
Муаллифнинг айтишича, сиёсатчиларнинг 2021 йил ёзидаги биринчи учрашувида Зеленский ўзини нопрофессионал тутиб, Америка етакчисига кўплаб талаблар қўйган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден ўртасидаги биринчи учрашув ҳақиқий жанжалга айланган,
деб ёзади “The Guardian” америкалик журналист Франклин Фоернинг “Сўнгги сиёсатчи” китобида чоп этилган маълумотларга таяниб.
Муаллифнинг айтишича, сиёсатчиларнинг 2021 йил ёзидаги биринчи учрашувида Зеленский ўзини нопрофессионал тутиб, Америка етакчисига кўплаб талаблар қўйган. Хусусан, у Украинанинг НАТОга киришини сўраган, шунингдек, Франция ва Германиянинг иттифоқдан яқинда чиқиши ҳақида ғалати баёнот берган ва блокни аҳамияти пасайган ўтмиш ёдгорлиги деб атаган.
“Бу бемаъни баёнот ва очиқ қарама-қаршилик эди. Ва бу Байденни ғазаблантирди”, - дейилади мақолада.
Китобда, шунингдек, Зеленский ўз ҳамкасбини “заиф” сиёсатчи деб ҳисоблагани, чунки Америка президенти уларнинг учрашуви олдидан “Шимолий оқим - 2” газ қувури қурилиши билан шуғулланган Россия компаниясига нисбатан санкцияларни бекор қилгани айтилади. Шу билан бирга, Байденнинг ўзи ҳам, Украина раҳбари ҳақида унинг, айниқса, республикачи сенатор Тед Круз билан дўстона муносабатлари туфайли “яхши фикрда бўлмагани” айтилади.
“Ҳатто Зеленскийнинг (Байден) маъмуриятидаги энг ашаддий тарафдорлари ҳам у ҳаддан ташқари ошириб юборганини тасдиқлаган”, - дея китобдан парчалар келтирилган.
Китобда айтилишича, Украина раҳбари узоқ вақт давомида АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп билан учрашишга интилган, бироқ у буни рад этган.
“Зеленский “ўша эпизоддан узоқ давом этган норозилик”ни ҳис қилди ва “ҳеч бўлмаганда, онгсиз равишда” Байденни “бошдан кечирган хўрлиги, бошдан кечирган сиёсий шармандалиги учун айблагандек эди”, - деб ёзади нашр.
"Penguin Random House" маълумотларига кўра, китоб “ўнлаб йиллар давомида Байденни ўраб олган тор маслаҳатчилар доирасига мисли кўрилмаган кириш”га асосланган.
Шу билан бирга, шарҳловчиларнинг таъкидлашича, Фоер китобда аниқ иқтибослар ёки тўғридан-тўғри манбаларни келтирмайди.