https://sputniknews.uz/20230830/xitoy-olimlar-suv-osti-kemalari-yangi-qurilma-sinov-38391456.html
Хитойлик олимлар сув ости кемаларини аниқлаш учун янги қурилмани синовдан ўтказди
Хитойлик олимлар сув ости кемаларини аниқлаш учун янги қурилмани синовдан ўтказди
Sputnik Ўзбекистон
Хитойлик олимлар дунёдаги биринчи сув ости кемаларини аниқлаш қурилмасини синовдан ўтказди.
2023-08-30T13:53+0500
2023-08-30T13:53+0500
2023-08-30T13:57+0500
дунёда
дунё янгиликлари
хитой
кема
сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/50/13345052_0:154:3093:1893_1920x0_80_0_0_e40ccf307c8177a1fe967c382f6455ca.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Хитой янги авлод алоқа технологиясига асосланган дунёдаги биринчи сув ости кемаларини аниқлаш қурилмасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда РИА Новости "South China Morning Post" газетасига таяниб хабар берди.Нашрнинг ёзишича, тажрибада иштирок этган олимларнинг сўзларига кўра, терагерц қурилмаси очиқ денгиздаги паст частотали товуш манбаи томонидан яратилган ниҳоятда кичик сирт тебранишларини аниқлаган.Таъкидланишича, терагерц нурланиши микротўлқинли ва инфрақизил нурланиш ўртасидаги частота диапазонида ва терагерц технологияси кейинги авлод коммуникация технологиялари ёки 6G учун юқори маълумотлар тезлиги ва паст кечикишга эришиш учун потенциал ечим сифатида таклиф қилинган.Ушбу диапазондаги электромагнит сигналлар нафақат мавжуд алоқа усулларидан кўра кўпроқ маълумотни олиб юриши, балки атроф-муҳит ҳақида маълумот тўплаши мумкинлиги кўрсатилган.Тажриба вақти ҳақида маълумот берилмаган, бироқ у Хитойнинг шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясидаги Далянь шаҳри қирғоқлари яқинидаги Сариқ денгизда ўтказилгани айтилмоқда.Ҳарбий олимлар сув ости кемаси шовқинини тақлид қилиш учун сунъий товуш манбасидан фойдаланишди.Тажриба давомида терагерц датчик ёрдамида олимлар амплитудаси 10 дан 100 нанометргача бўлган сунъий пулсацияларни қайд этишга муваффақ бўлишди.Олимларнинг фикрича, бундай қурилма учувчисиз учиш аппарати билан жиҳозланиши мумкин, у сув ости кемаларини аниқлашнинг бошқа усуллари билан ҳам биргаликда ишлаши мумкин, масалан, магнит аномалия детектори, микротўлқинли радар ёки лазер билан.Олимларнинг таъкидлашича, у мавжуд аниқлаш усулларига қўшимча сифатида у сув ости кемаларини аниқлаш ва идентификация қилиш учун муҳим маълумотларни тақдим этиши мумкин.Шу билан бирга, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, технология сув ости алоқаси масалан, сув ости кемаси ҳарбий операция давомида ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун авиация билан алоқа ўрнатиши керак бўлганда ишлатилиши мумкин.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1334/50/13345052_180:0:2911:2048_1920x0_80_0_0_8587c5625eb901a94989967d4024be70.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хитой олимлар сув ости кемалари аниқлаш қурилма синов south china morning post
хитой олимлар сув ости кемалари аниқлаш қурилма синов south china morning post
Хитойлик олимлар сув ости кемаларини аниқлаш учун янги қурилмани синовдан ўтказди
13:53 30.08.2023 (янгиланди: 13:57 30.08.2023) Хитойлик олимлар дунёдаги биринчи сув ости кемаларини аниқлаш қурилмасини синовдан ўтказди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Хитой янги авлод алоқа технологиясига асосланган дунёдаги биринчи сув ости кемаларини аниқлаш қурилмасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда
РИА Новости "South China Morning Post" газетасига таяниб хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, тажрибада иштирок этган олимларнинг сўзларига кўра, терагерц қурилмаси очиқ денгиздаги паст частотали товуш манбаи томонидан яратилган ниҳоятда кичик сирт тебранишларини аниқлаган.
Таъкидланишича, терагерц нурланиши микротўлқинли ва инфрақизил нурланиш ўртасидаги частота диапазонида ва терагерц технологияси кейинги авлод коммуникация технологиялари ёки 6G учун юқори маълумотлар тезлиги ва паст кечикишга эришиш учун потенциал ечим сифатида таклиф қилинган.
Ушбу диапазондаги электромагнит сигналлар нафақат мавжуд алоқа усулларидан кўра кўпроқ маълумотни олиб юриши, балки атроф-муҳит ҳақида маълумот тўплаши мумкинлиги кўрсатилган.
Тажриба вақти ҳақида маълумот берилмаган, бироқ у Хитойнинг шимоли-шарқидаги Ляонин провинциясидаги Далянь шаҳри қирғоқлари яқинидаги Сариқ денгизда ўтказилгани айтилмоқда.
Ҳарбий олимлар сув ости кемаси шовқинини тақлид қилиш учун сунъий товуш манбасидан фойдаланишди.
"Олимларнинг тушунтиришича, сув ости кемаси юқори тезликда ҳаракат қилганда, у сув юзасига чиқадиган шовқин ҳосил қилади ва сиртда тебраниш уйғотади. Бироқ улар ер юзасига етиб боргач, тебранишлар ниҳоятда заифлашади, шунинг учун авваллари уларни океаннинг табиий тўлқинларидан ажратиш имконсиз деб ҳисобланган", - дейилади хабарда.
Тажриба давомида терагерц датчик ёрдамида олимлар амплитудаси 10 дан 100 нанометргача бўлган сунъий пулсацияларни қайд этишга муваффақ бўлишди.
Олимларнинг фикрича, бундай қурилма учувчисиз учиш аппарати билан жиҳозланиши мумкин, у сув ости кемаларини аниқлашнинг бошқа усуллари билан ҳам биргаликда ишлаши мумкин, масалан, магнит аномалия детектори, микротўлқинли радар ёки лазер билан.
Олимларнинг таъкидлашича, у мавжуд аниқлаш усулларига қўшимча сифатида у сув ости кемаларини аниқлаш ва идентификация қилиш учун муҳим маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Шу билан бирга, тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, технология сув ости алоқаси масалан, сув ости кемаси ҳарбий операция давомида ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун авиация билан алоқа ўрнатиши керак бўлганда ишлатилиши мумкин.