Россия “Суперджети”нинг биринчи парвози нимани англатади?
20:57 30.08.2023 (янгиланди: 21:08 30.08.2023)
© Sputnik / пресс-служба ОАК / Медиабанкка ўтишМаҳаллий ускуналар билан жиҳозланган SSJ-100 самолёти биринчи парвозини амалга оширди
© Sputnik / пресс-служба ОАК
/ Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Boeing ҳам Airbus ҳам ўз двигателларини ишлаб чиқара олмайди. Россияда ПД-8 двигателини серияли ишлаб чиқариш - авиация саноатида Ғарбдан мустақил бўлиш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Комсомольск-Амурда 29 август куни SJ-100 самолётининг парвози амалга оширилди. Бу Россиянинг импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни кўпайтириш, моделлар ассортиментини кенгайтириш ва келажакда фуқаролик самолётларини қуриш соҳасида жаҳон етакчилиги учун асосий шарт-шароитга эга бўлган авиация саноатининг тикланишини намойиш этади.
“Ростех” 29 август куни импорт ўрнини босувчи “Суперджет” самолётининг Комсомольск-Амурда биринчи 53 дақиқалик парвозини амалга оширилганини маълум қилди. “Яковлев” Ишлаб чиқариш маркази томонидан яратилган SJ-100 қисқа масофали самолётининг прототипи 3000 метр баландликда ҳавода яхши бошқарилиши ва барқарорлигини намойиш этди, барча тизимлар ишончли ишлашини тасдиқлади. Самолёт парвозини таъминловчи тизимлардан 40таси охирги уч йил ичида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотига алмаштирилди.
Олдин “Суперджет” 70% га да импорт қилинган компонентлардан ташкил топган бўлса, янги SSJ-100 бутунлай бошқача техника. Россия ишлаб чиқарувчилари ушбу самолётга ўз констукторлик ечимлари, авионика, шасси, қўшимча қувват блоки, интеграциялашган бошқарув тизимини, шунингдек, электр таъминоти, кондиционер, ёнғиндан ҳимоя қилиш ва бошқа тизимларни жорий этишга муваффақ бўлишди.
ПД-8 двигателлари алоҳида эътиборга лойиқдир. Уларнинг парвоз синовлари 2022 йил декабрь ойида бошланди. Янги “Суперджет”нинг синов дастурини тезлаштириш учун прототипда “эски” Франция-Россия SaM146 двигателлари қўлланилади. SJ-100 яқин бир ҳафта ичида Россия двигателларига эга бўлади.
© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишРоссияда ишлаб чиқилган авиация двигатели МАКС 2015 кўргазмасида
Россияда ишлаб чиқилган авиация двигатели МАКС 2015 кўргазмасида
© Sputnik / Владимир Астапкович
/ Россиянинг янги авлод рақамли “Суперджети” келажак сари қаратилган технологик ютуқдир. Унинг классик услубда жойлашган иккита ПД-8 турбореактив двигателлари 8000кг гача тортиш кучига эга. Уларни ишлаб чиқаришда ПД-14 (МС-21 учун) двигателларини яратиш тажрибасини ҳисобга олинган. Янги двигатель космик технологиялар соҳасидаги мутахассисларни жалб қилган ҳолда “Энергомаш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси мутахассислари томонидан яратилди. ПД-8 2022 йилнинг май ойида стенд синовларидан муваффақиятли ўтиб, Ил-76 учар лабораторияси таркибида парвоз синовларини ҳам якунламоқда.
Аввалроқ Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ПД-8 лойиҳаси келгуси ўнлаб йиллар давомида Россиянинг технологик мустақиллигини таъминлашини таъкидлаган эди. SSJ-100, Бе-200, Ил-112В самолётлари ва Ми-26 оғир вертолёти учун мўлжалланган янги ПД-8 турбореактив двигателларини сертификатлаш ва серияли ишлаб чиқаришга йўналтириш 2023 йил охиригача режалаштирилган.
Санкцияларга қарамай
Янги авлод SJ-100 қисқа масофали реактив самолёти 4320 км гача бўлган масофага, 103 нафаргача йўловчини (ёки 10860 кг юкни) қулайлик билан етказиб бериши мумкин. “Суперджет” нинг афзалликлари аъло даражадаги аэродинамика, крейсер тезлиги 930 км/соат, парвозни масофадан бошқариш тизими, 2000 метргача учиш-қўниш йўлагида, турли иқлим зоналарида ва - 54°С дан +45°С ҳароратгача бўлган шароитларда ишлаш имкониятидир.
Россияда аллақачон 200 га яқин SJ-100 самолётлари қурилган, тўққизта авиакомпания ушбу самолётдан фойдаланади. Фақат Аэрофлот SSJ-NEW модификациясининг 89 та самолётига буюртма берди. Хориждан ҳам талаб ортиб бормоқда: Мексиканинг Interjet авиакомпанияси 30 та “Суперджет” га, Ирландиянинг CityJet авиакомпанияси 15 та самолётга, Индонезиянинг Sky Aviation компанияси 12 та, Kom Airlines компанияси 6 та, Швейцариянинг Comlux авиакомпанияси иккита SJ-100 га буюртма берган. Эроннинг Iran Aseman Airlines ва Iran Air Tours авиакомпаниялари янги версиядаги 40 та SSJ-100 самолётларини, яъни Россияда ишлаб чиқарилган бутловчи қисмларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Бу эса хорижий мижозлар рўйхатининг бошланиши ҳали.
© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишМАКС-2021 кўзгазмасида ПД-8 двигатели илк бор тақдим этилди
МАКС-2021 кўзгазмасида ПД-8 двигатели илк бор тақдим этилди
© Sputnik / Алексей Майшев
/ Биринчи тоифадаги синовдан ўтказувчи учувчи Леонид Чикунов SJ-100 ни 2008 йилдан бери бошқаради ва машинани юқори баҳолайди – у бошқарувнинг қулайлиги, ишончлилиги ва хавфсизлигини таъкидлайди. Икки двигателнинг ишдан чиққан тақдирда ҳам, “Суперджет” 10 000 метр баландликдан 150 километргача двигателсиз учиб боришга (планирование) қодир. Бу имконят эса қўниш учун энг яқин аэродромни танлаш имконини беради.
Дастлаб, SJ-100 қисқа ва ўрта масофали йўналишларда серияли ишлаб чиқарилиши тўхтатилган Як-42, Ту-134, Ту-154 самолётларининг ўрнини босиш учун яратилган эди. Россиянинг “Сухой” компанияси “Суперджет” ни Италиянинг Alenia Aeronautica компанияси билан стратегик ҳамкорликда ҳамда Франциянинг Snecma компанияси ва Американинг Boeing корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқди.
Бироқ, Ғарб санкциялари шароитида халқаро ҳамкорлик бутунлай муваффақиятсизликка учради. 2022 йил баҳорида Россия фуқаро авиациясига нисбатан киритилган чекловлар алоҳида лойиҳалар режаларини ва умуман авиация саноати стратегиясини сезиларли даражада ўзгартирди. Чет эл компонентларини етказиб беришнинг тўхтатилиши (Рибинскда Sam146 двигателларини йиғиш учун) Superjet 100 ни сертификатланган шаклда ишлаб чиқариш имкониятини истисно қилди. Импорт ўрнини босишни (ПД-8 2019 йилда ишлаб чиқила бошланди) ва янги, биринчи навбатда Россия SSJ-New сертификатини йўлга қўйишга тўғри келди. Охир-оқибат ҳамма кўнгилсизликлар яхшиликка бўлди.
ПД-8 двигатели намойиши
© Пресс-служба Минпромторга
/ Февраль ойида Рибинскда бўлиб ўтган йиғилишда Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев яқин йилларда Россия авиакомпаниялари паркидаги Россияда ишлаб чиқарилган самолётлар улушини 35 фоиздан 81 фоизга ошириш режалаштирилаётганлиги ҳақида хабар берди. Россия Федерациясининг 2030 йилгача ҳаво транспорти саноатини ривожлантириш бўйича комплекс дастури мингдан ортиқ самолётларни, шу жумладан 270 та МС-21, 142 та “Супержет”, 70 та Ту-214 магистраль самолётларини етказиб беришни, шунингдек, 100 та оғир иқлим зоналарига мослаштирилган Ил-114-300 (собиқ ТАПОиЧ) минтақавий самолётлари тўлиқ янгиланишини назарда тутади. Россия самолётлари ва вертолётларини серияли ишлаб чиқариш учун деярли беш минг двигатель ишлаб чиқариш кўзда тутилган.
Авиация саноатининг илмий-ишлаб чиқариш салоҳияти Россияга нафақат ҳарбий, балки фуқаролик самолётларини қуришда ҳам жаҳон етакчисига айланиш имконини беради. Авиация саноати янги технологияларни ривожлантириш учун туртки бўлувчи омиллардан бирига айланмоқда.
Агар ПД-14 двигатели дунёдаги энг машҳур ўрта масофали Boeing-737 самолётлари (ва Европадаги аналоглари) билан рақобат учун асос бўлган бўлса, унда сўнгги ПД-8 Россиянинг жуда муҳим минтақавий самолётларни ишлаб чиқариш соҳасидаги мавқеини мустаҳкамлайди.
Бугунги кунда Boeing ва Airbus рақобатчиларининг ҳеч бири ўз двигателларини ишлаб чиқара олмайди, бу эса Америка ва Европа таъминотига қарамликни келтириб чиқаради. ПД-8 серияли ишлаб чиқаришни бошлаш билан Россия ўзининг технологик базасидан фойдаланиб, дунёга Ғарбдан мустақил бўлиш имконини беради. Бу эса тенг ва бўлинмас хавфсизлик кўп қутбли дунё сари яна бир ишончли қадамдир.
© Sputnik / пресс-служба ОАК / Медиабанкка ўтишТўлиқ маҳаллий ускуналар билан жиҳозланган SSJ-100 самолёти биринчи парвозини амалга оширди
Тўлиқ маҳаллий ускуналар билан жиҳозланган SSJ-100 самолёти биринчи парвозини амалга оширди
© Sputnik / пресс-служба ОАК
/