Йил якунига қадар “тез ёрдам”га яна “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилади

© Минздрав Узбекистана“Volkswagen Caddy” автомашиналари
“Volkswagen Caddy” автомашиналари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2023
Oбуна бўлиш
Йил якунига қадар яна 610 дона транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистонда йил якунига қадар “тез ёрдам”га яна 610 дона А тоифали “Volkswagen Caddy” автомашиналари топширилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, “103” хизматида эскирган автоуловлар босқичма-босқич замонавийларига алмаштирилмоқда. Унга кўра, йил якунига қадар яна 610 дона ана шундай транспорт воситалари ҳудудларга етказиб берилиши режалаштирилган.

“Дунё тажрибасида тез тиббий ёрдам хизматидаги автотранспорт воситаларини ишлатиш муддати ўртача 5-8 йилни ташкил этади. Юртимизда ҳам фойдаланилаётганига 8 йилдан ошган машиналарни янгилаш лозимлиги белгиланган”, - дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.

Шу йилнинг йил январь ойида Республика тез тиббий ёрдам маркази автопарки мамлакатда ишлаб чиқарилган 220 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари билан таъминланди. Шунингдек, март ойида “Jizzakh Auto” томонидан йиғилган бу турдаги автомобилларнинг яна 117 донадан иборат навбатдаги партияси ҳудудларга тақдим этилди.
Бугун эса А тоифали яна 50 та “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам автомашиналарини Қашқадарё ва Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармалари тизимидаги "103" шахобчаларига етказиб бериш бошланди.
Маълумот учун, бешинчи авлод А тоифали “Volkswagen Caddy” мутлақо янги MQB платформасида ишлайди. Улар 1,6 МPI атмосферали мотор билан жиҳозланган бўлиб, 6 поғонали механик узатмалар қутиси ва 110 от кучига эга. 100 километр масофага автомобиль аралаш циклда 7 литр ёнилғи сарфлайди.
Янгиликлар лентаси
0