Махсус ҳарбий операция НАТОнинг Россияга қарши агрессив ҳаракатларига жавоб – Наришкин

© Пресс-служба Государственной Думы РФ / Медиабанкка ўтиш Сергей Нарышкин
 Сергей Нарышкин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи разведка хизмати директори махсус ҳарбий операция НАТОнинг агрессиясига жавоб эканини айтди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси Россияга нисбатан НАТОнинг тажовузкор хатти-ҳаракатларига кескин жавоб бўлди. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори, Россия тарихий жамияти раиси Сергей Наришкин маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Наришкин НАТОнинг Югославияга қарши агрессияси тарихига бағишланган кўргазма очилишида нутқ сўзлаётиб, бу кўплаб қурбонликларга сабаб бўлган барча халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузган кучнинг сурбетларча агрессив намоён этиш эди.
“Бу жиноятларнинг океан ортидаги ташкилотчилари қилмишларидан ҳеч қандай ахлоқий сабоқ олишмади. Кейинроқ дунё НАТО аскарлари ва маҳаллий ёлланмаларнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Ливиядаги ҳарбий жиноятларидан яна бир неча марта даҳшатга тушган”, - деди Наришкин.
Унинг таъкидлашича, Ғарбнинг куч билан ўз амрини ўтказиш истаги шубаҳасиз қаршилик йўлиқмоқда.
“Махсус ҳарбий операция НАТОнинг мамлакатимизга қарши агрессиясига кескин жавобдир”, - дея қўшимча қилди Россия Ташқи разведка хизмати директори.
Янгиликлар лентаси
0