https://sputniknews.uz/20230830/guanchjouda-otkazilgan-xalqaro-korgazmada-ozbekiston-milliy-stendi-tashkil-etildi-38381736.html
Гуанчжоуда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди
Гуанчжоуда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон дипломатлари кўргазма давомида Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси бош котибининг ўринбосари Вэнси Тан билан музокара ўтказди.
2023-08-30T11:09+0500
2023-08-30T11:09+0500
2023-08-30T13:55+0500
жамият
ўзбекистон
хитой
кўргазма
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38381876_128:25:514:242_1920x0_80_0_0_9b37337006a1dec9c786871e620b9c16.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 25-28 август кунлари бўлиб ўтган “31st Guangzhou Fair” кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва экспортга йўналтирилаётган 20 дан ортиқ қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва қандолат маҳсулотлари намойиш этилди, шунингдек Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва экспорт салоҳияти тақдимоти ўтказилди.Ўзбекистон дипломатлари кўргазма давомида Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси (GDIFA) бош котибининг ўринбосари Вэнси Тан билан музокара ўтказди.“31st Guangzhou Fair” кўргазмаси 90 минг кв.м. майдонда ташкил этилди. 9 та павильондан иборат комплексда шаҳарсозлик, маҳаллий шаҳарларни тарғиб қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича янги технологиялар намойиш этилди.Кўргазма, шунингдек, янги озиқ-овқат ва халқаро етказиш занжирлари, технология ва ускуналар, кексалар соғлиғини сақлаш саноати ва тиббиёт йўналишларини ҳам қамраб олди.
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38381876_184:52:437:242_1920x0_80_0_0_ad81806ab0ae41e8c5ee74d5f4e7fe1e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гуанчжоу халқаро кўргазма ўзбекистон миллий стенди
гуанчжоу халқаро кўргазма ўзбекистон миллий стенди
Гуанчжоуда ўтказилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди
11:09 30.08.2023 (янгиланди: 13:55 30.08.2023) Ўзбекистон дипломатлари кўргазма давомида Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси бош котибининг ўринбосари Вэнси Тан билан музокара ўтказди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Гуанчжоудаги Бош консулхонаси томонидан жорий йил 25-28 август кунлари бўлиб ўтган “31st Guangzhou Fair” кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ва экспортга йўналтирилаётган 20 дан ортиқ қайта ишланган қишлоқ хўжалиги ва қандолат маҳсулотлари намойиш этилди, шунингдек Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва экспорт салоҳияти тақдимоти ўтказилди.
Ўзбекистон дипломатлари кўргазма давомида Гуандун импорт маҳсулотлари уюшмаси (GDIFA) бош котибининг ўринбосари Вэнси Тан билан музокара ўтказди.
Учрашув натижасида томонлар шу йил 21-23 сентябрь кунлари ўтказиладиган "Food2China Expo and the Guangzhou International Food & Ingredient Fair" кўргазмаларида иштирок этадиган ўзбек компанияларининг стендлари учун чегирмалар тақдим этиш, Ўзбекистон экспортчилари, ҳудудий ишлаб чиқарувчилари ва Гуандун, Фуцзянь провинциялари импортёрлари ҳамда савдо тармоқлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришди.
“31st Guangzhou Fair” кўргазмаси 90 минг кв.м. майдонда ташкил этилди. 9 та павильондан иборат комплексда шаҳарсозлик, маҳаллий шаҳарларни тарғиб қилиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш бўйича янги технологиялар намойиш этилди.
Кўргазма, шунингдек, янги озиқ-овқат ва халқаро етказиш занжирлари, технология ва ускуналар, кексалар соғлиғини сақлаш саноати ва тиббиёт йўналишларини ҳам қамраб олди.