https://sputniknews.uz/20230830/gabondagi-davlat-tontarilishi-haqida-nimalar-malum---video-foto-38400372.html
Габондаги давлат тўнтарилиши ҳақида нималар маълум - видео, фото
Габондаги давлат тўнтарилиши ҳақида нималар маълум - видео, фото
Sputnik Ўзбекистон
Габонда амалдаги давлат раҳбари Али Бонго Ондимба сайловда ғалаба қозонгани эълон қилингандан бир оз вақт ўтиб ҳарбийлар гуруҳи ҳокимият тепасига келгани ва овоз бериш натижаларини бекор қилишганини маълум қилишди. Исёнчилар орасида хавфсизлик хизмати, миллий ва президент гвардияси, армия ва полиция вакиллари бор.Ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакат чегаралари навбатдаги буйруққа қадар ёпилиши эълон қилишди.
2023-08-30T16:22+0500
2023-08-30T16:22+0500
2023-08-30T16:35+0500
дунёда
дунё янгиликлари
габон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38399367_0:84:1600:984_1920x0_80_0_0_938dc6154f053b069ff31436899a862b.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Габонда амалдаги давлат раҳбари Али Бонго Ондимба сайловда ғалаба қозонгани эълон қилингандан бир оз вақт ўтиб ҳарбийлар гуруҳи ҳокимият тепасига келгани ва овоз бериш натижаларини бекор қилишганини маълум қилишди.Исёнчилар орасида хавфсизлик хизмати, миллий ва президент гвардияси, армия ва полиция вакиллари бор.Ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакат чегаралари навбатдаги буйруққа қадар ёпилиши эълон қилишди. Исёнчилар барча давлат органларини тарқатиб юборишди: ҳукумат, Сенат, Миллий ассамблея, Конституциявий суд. Исёнчилар Ўтиш даври ва органларни қайта тиклаш бўйича қўмита тузишди. Унинг таркиби ҳозирча эълон қилинмаган.Ҳарбийлар Габоннинг халқаро мажбуриятларига риоя қилинишини таъкидлашмоқда. Улар аҳолини тинчланишга чақиришган. Ўз хатти-ҳаракатлари сабабларини тушунтираётиб, улар “масъулиятсиз, олдиндан билиб бўлмайдиган бошқарув” мамлакатни хаосга чўмдириши мумкинлиги, шу боис улар “ҳозирги режимни тугатиб, тинчликни ҳимоя қилишга” қарор қилишганини маълум қилишган.AFP агентлигининг ёзишича, 2009 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Габон президенти Али Бонго Ондимба уй қамоғида олинган. У отаси Умар Бонго вафотидан кейин Габон президенти этиб сайланган эди.Габон пойтахти Либревил ҳамда катталиги бўйичи иккинчи ўринда бўлган Порт-Жантил аҳолиси кўчаларга мамлакат байроғини кўтариб чиқиб, танклардаги ҳарбийларни олқишлади. Аввалроқ ОАВ Либревилда отишма садолари эшитаётганини хабар қилган эди.Мамлакатда уч кунлик танаффусдан кейин интернет яна пайдо бўлган.Москва дўст Габонда вазият кескинлашганидан хавотирда эканини маълум қилди ва мамлакатдаги вазият тез орада изга тушишига умид билдирди.Габон Африканинг иқтисодий жиҳатдан энг барқарор давлатларидан бири ва минтақа учун йирик нефть экспортчиси ҳисобланади. Мамлакатда 2,2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.
габон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38399367_89:0:1512:1067_1920x0_80_0_0_8e0fb4707e469a1ff37477f7ecfad6e2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
габонда давлат тўнтарилиши маълумот африка
габонда давлат тўнтарилиши маълумот африка
Габондаги давлат тўнтарилиши ҳақида нималар маълум - видео, фото
16:22 30.08.2023 (янгиланди: 16:35 30.08.2023) Ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакат чегаралари навбатдаги буйруққа қадар ёпилиши эълон қилишди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Габонда амалдаги давлат раҳбари Али Бонго Ондимба сайловда ғалаба қозонгани эълон қилингандан бир оз вақт ўтиб ҳарбийлар гуруҳи ҳокимият тепасига келгани ва овоз бериш натижаларини бекор қилишганини
маълум қилишди. Исёнчилар орасида хавфсизлик хизмати, миллий ва президент гвардияси, армия ва полиция вакиллари бор.
Ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлар мамлакат чегаралари навбатдаги буйруққа қадар ёпилиши эълон қилишди. Исёнчилар барча давлат органларини тарқатиб юборишди: ҳукумат, Сенат, Миллий ассамблея, Конституциявий суд. Исёнчилар Ўтиш даври ва органларни қайта тиклаш бўйича қўмита тузишди. Унинг таркиби ҳозирча эълон қилинмаган.
Ҳарбийлар Габоннинг халқаро мажбуриятларига риоя қилинишини
таъкидлашмоқда. Улар аҳолини тинчланишга чақиришган. Ўз хатти-ҳаракатлари сабабларини тушунтираётиб, улар “масъулиятсиз, олдиндан билиб бўлмайдиган бошқарув” мамлакатни хаосга чўмдириши мумкинлиги, шу боис улар “ҳозирги режимни тугатиб, тинчликни ҳимоя қилишга” қарор қилишганини маълум қилишган.
AFP агентлигининг ёзишича, 2009 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Габон президенти Али Бонго Ондимба уй қамоғида олинган. У отаси Умар Бонго вафотидан кейин Габон президенти этиб сайланган эди.
Габон пойтахти Либревил ҳамда катталиги бўйичи иккинчи ўринда бўлган Порт-Жантил аҳолиси кўчаларга мамлакат байроғини кўтариб чиқиб, танклардаги ҳарбийларни олқишлади.
Аввалроқ ОАВ Либревилда отишма садолари эшитаётганини
хабар қилган эди.Мамлакатда уч кунлик танаффусдан кейин интернет яна пайдо бўлган.
Москва дўст Габонда вазият кескинлашганидан хавотирда эканини маълум қилди ва мамлакатдаги вазият тез орада изга тушишига
умид билдирди.Габон Африканинг иқтисодий жиҳатдан энг барқарор давлатларидан бири ва минтақа учун йирик нефть экспортчиси ҳисобланади. Мамлакатда 2,2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади.