https://sputniknews.uz/20230830/fargona-korxona-chang-briketlar-38376761.html
Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар тайёрланмоқда — тафсилотлар
Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар тайёрланмоқда — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Корхонага ўрнатилган замонавий ва энг сўнгги технологиялар чанг-газларни атмосферага чиқариб юбормасдан, махсус қурилмаларда ушлаб қолади.
2023-08-30T09:30+0500
2023-08-30T09:30+0500
2023-08-30T11:17+0500
жамият
ўзбекистон
фарғона
корхона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38376884_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_fe1855b4b0d9769464eb77851a93c994.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Global textile infinity” ип-калава, кулранг ва бўялган трикотаж матоларни ишлаб чиқариш билан бирга пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган.Корхонада “яшил иқтисодиёт”дан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўлланмоқда. Қайд этилишича, иншоотнинг том қисмига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида қарийб 23 фоизгача энергия самарадорлигига эришиш мумкин.Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чанглардан брикетлар тайёрланмоқда.Шунингдек, корхонанинг том қисмида ҳосил бўлган ёмғир ва қор сувлари шунчаки оқизиб юборилмайди, балки махсус идишларда тўпланади ва тўпланган сув филтрдан ўтказилгандан сўнг ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари ва дарахтларни суғоришга сарфланади.Айтилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхонанинг 1,8 гектар ерига куз ва баҳорги дарахт экиш мавсумида яна 1000 тупдан ортиқ дарахтлар экилиши режалаштирилган.Маълумот учун, брикетлар иситиш тизимларининг каминлар, печлар ва қозонлар учун қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатилади. Улар деярли тутунсиз ёнади, шунинг учун уларни уйлар, иссиқхоналарни иситиш учун фойдаланилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1e/38376884_65:50:1136:853_1920x0_80_0_0_96502ed34c5c204ce8a74de1d0a02012.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон фарғона корхона чанг брикетлар
ўзбекистон фарғона корхона чанг брикетлар
Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар тайёрланмоқда — тафсилотлар
09:30 30.08.2023 (янгиланди: 11:17 30.08.2023) Корхонага ўрнатилган замонавий ва энг сўнгги технологиялар чанг-газларни атмосферага чиқариб юбормасдан, махсус қурилмаларда ушлаб қолади.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Фарғонадаги корхонада чангдан брикетлар тайёрланмоқда. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги “Global textile infinity” ип-калава, кулранг ва бўялган трикотаж матоларни ишлаб чиқариш билан бирга пахта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг тўлиқ жараёни йўлга қўйилган.
Корхонада “яшил иқтисодиёт”дан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқаришда энергия тежамкор технологиялар қўлланмоқда.
Қайд этилишича, иншоотнинг том қисмига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида қарийб 23 фоизгача энергия самарадорлигига эришиш мумкин.
Корхонада ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чанглардан брикетлар тайёрланмоқда.
“Корхонага ўрнатилган замонавий ва энг сўнгги технологиялар чанг-газларни атмосферага чиқариб юбормасдан, махсус қурилмаларда ушлаб қолади. Тўпланган чанг қайта ишланиб, брикет қилинади, натижада корхонанинг экологияга бўлган таъсири ҳам камаяди”, - дейилади хабарда.
Шунингдек, корхонанинг том қисмида ҳосил бўлган ёмғир ва қор сувлари шунчаки оқизиб юборилмайди, балки махсус идишларда тўпланади ва тўпланган сув филтрдан ўтказилгандан сўнг ҳудуддаги ободонлаштириш ишлари ва дарахтларни суғоришга сарфланади.
Айтилишича, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхонанинг 1,8 гектар ерига куз ва баҳорги дарахт экиш мавсумида яна 1000 тупдан ортиқ дарахтлар экилиши режалаштирилган.
Маълумот учун, брикетлар иситиш тизимларининг каминлар, печлар ва қозонлар учун қаттиқ ёқилғи сифатида ишлатилади. Улар деярли тутунсиз ёнади, шунинг учун уларни уйлар, иссиқхоналарни иситиш учун фойдаланилади.