https://sputniknews.uz/20230830/endi-kochmas-mulkni-royxatdan-otkazishda-nizolar-sudga-qadar-hal-qilinadi-38396523.html
Энди кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низолар судга қадар ҳал қилинади
Энди кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низолар судга қадар ҳал қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2023-08-30T15:11+0500
2023-08-30T15:11+0500
2023-08-30T15:11+0500
жамият
ўзбекистон
қарор
кўчмас мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37420122_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_54e47708aedf134ad2ecb3dd52b44b27.jpg
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.Комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожаат қилади. Шунга кўра, Апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади.Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1f/37420122_435:177:2929:2048_1920x0_80_0_0_81eb6fd06f9a206e3bea4054e15f12e4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кўчмас мулк
Энди кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низолар судга қадар ҳал қилинади
Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказишда низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали
хабар берди. Ҳукумат қарори билан Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида юзага келадиган низоларни судга қадар ҳал қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, манфаатдор шахс кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда Давлат кадастрлари палатаси масъул ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиб, Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда юзага келадиган низоларни кўриб чиқувчи комиссияга ёзма ёки Давлат кадастрлари палатаси расмий веб-сайти орқали электрон мурожаат қилиши мумкин.
Комиссия мурожаатни келиб тушган кундан эътиборан 10 иш куни ичида кўриб чиқиши шарт (мурожаатлар сони бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар).
Манфаатдор шахс ёки унинг қонуний вакили мурожаатлар кўриб чиқилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга. Аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
Манфаатдор шахс Комиссия қароридан норози бўлса, қарорни олган кундан бошлаб 2 ой муддатда апелляция комиссиясига мурожаат қилади. Шунга кўра, Апелляция комиссияси мурожаатни 10 иш куни ичида кўриб чиқади.
Манфаатдор шахс Комиссия ва апелляция комиссияси қарорларидан норози бўлган ҳолатларда белгиланган муддатларда судга шикоят қилиши мумкин.