Украина армияси Брянск вилоятини ўққа тутди, қурбонлар орасида бир гўдак бор

© Sputnik / Сергей Ломако / Медиабанкка ўтишВСУ обстреляли поселок Климово в Брянской области.
ВСУ обстреляли поселок Климово в Брянской области. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Брянск вилояти губернатори Украина Қуролли кучларининг Климово посёлкасини ўққа тутиши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Украина Қуролли кучларининг (УҚК) Брянск вилояти Климово посёлкасини ўққа тутиши оқибатида бир неча киши, жумладан, бир гўдак ҳалок бўлди. Яна беш киши жабрланди. Бу ҳақда Россиянинг Брянск вилояти губернатори Александр Богомаз маълум қилди.

“УҚК Климово посёлкасини залп билан ўт очувчи реактив тизим билан ўққа тутди. Дастлабки маълумотларга кўра, афсуски, ҳалок бўлганлар бор. Улар орасида бир гўдак ҳам бор. Ўққа тутиш оқибатида беш нафар тинч аҳоли, жумладан, болалар жабрланди”, - дея ёзди Богомаз ўзинингTelegram-каналида.

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўққа тутиш оқибатида мактаб биноси, бир неча маъмурий бино шикастланган. Электр энергияси таъминотида узилиш рўй берган.
“Тезкор хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Жабрланганларга барча зарурий тиббий ёрдам кўрсатилмоқда”, - дея қўшимча қилган Богомаз.
Янгиликлар лентаси
0