Бугун Тошкентнинг айрим кўчаларида электр таъминоти вақтинча ўчирилади — манзиллар

© unsplash/Sixteen Miles OutЛампочка. Иллюстративное фото
Лампочка. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Бектемир, Миробод ва Яшнобод туманларидаги айрим маҳаллаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугун Тошкентнинг Бектемир, Миробод ва Яшнобод туманларидаги айрим кўчаларда электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоқлари" Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида пойтахтнинг айрим туманларидаги МФЙларнинг қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Бектемир тумани: "Нурлийўл" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
Миробод тумани: "Ат-Термизий" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 17:00 гача;
Яшнобод тумани: "Қалқон" МФЙнинг айрим кўчаларида соат 07:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0