Ўзбекистон ва Қатар ўртасида имзоланган иқтисодий битимлар тасдиқланди

© Пресс-служба президента УзбекистанаФлаги Узбекистана и Катара.Архивное фото
Флаги Узбекистана и Катара.Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистон ҳамда Қатар ҳукуматлари ўртасида имзоланган битимлар тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарорлари қабул қилинди.
Қарорлар билан Ўзбекистон ҳамда Қатар ҳукуматлари ўртасида қуйидаги битимлар тасдиқланди:
инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги;
даромад солиқлари бўйича икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги.
Мазкур битимлар 2023 йил 6 июнда Самарқанд шаҳрида имзоланган.
Шунга кўра, тегишлича Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.
Янгиликлар лентаси
0