Ўзбекистон Афғонистонга дори маҳсулотларини етказиб бермоқчи — тафсилотлар

© Агентства по развитию фармацевтической отраслиЎзбекистон ва Афғонистон фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Афғонистон билан фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Афғонистонга Ўзбекистондан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Айни пайтда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари масъулларидан иборат бир гуруҳ вакиллар Афғонистонда бўлиб турибди.
Делегация таркибида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқармаси бошлиғи Шерзод Якубов ҳам бўлиб, фармацевтика ва соғлиқни сақлаш соҳасида Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб бормоқда.
© Агентства по развитию фармацевтической отраслиЎзбекистон ва Афғонистон фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.
Расширяется сотрудничество между Узбекистаном и Афганистаном в сфере фармацевтики и здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Ўзбекистон ва Афғонистон фармацевтика ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда.

“Афғонистоннинг “Fyucher Vels Trayding“ компанияси директори Г.Фаҳим билан Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар томонидан йилига ўртача 1 млн долларлик протеин ва витамин комплексларини етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди”, - дейилади хабарда.

Шунингдек, Афғонистон Аҳоли саломатлиги вазирлигининг фармацевтика хизматлари директори Ҳамид Фурмули билан мазкур мамлакатдаги “Ибн Сино” корхонаси негизида шартнома тузиш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, стоматология хизматлари кўрсатиш бўйича Кобул шаҳрида атиги битта корхона фаолият кўрсатиб келаётган бўлиб, учрашувлар давомида Афғонистон тиббиёт ходимларини “Health manager” бўйича малакасини ошириш, қисқа муддатли курсларда ўқитиш масалалари келишиб олинди.
Мазкур ҳолатлар эътиборга олиниб, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дори маҳсулотларини ушбу мамлакат бозорига етказиш борасида Афғонистон “Озиқ-овқат ва дори воситаларини сифатини назорат қилиш” миллий уюшмаси раиси билан самарали музокаралар олиб борилди.
Айтилишича, бу бўйича давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзаро соддалаштирилган тизимини (25 кунгача) жорий қилиш бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0