https://sputniknews.uz/20230829/orol-dengizi-artemiya-sistalarini-yigib-olayotgan-shaxslar-38349017.html
Орол денгизи ҳудудидан артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга олинди
Орол денгизи ҳудудидан артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Айни дамда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2023-08-29T16:32+0500
2023-08-29T16:32+0500
2023-08-29T16:52+0500
жамият
орол денгизи
экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
жиноят
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/50/12695005_0:178:2730:1714_1920x0_80_0_0_6159e1a3e480fc649bdbf0a4809f96fc.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Орол денгизи ҳудудидан ноқонуний тарзда артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди.Таъкидланишича, Қозоғистон республикаси чегара олди ҳудудлари, Орол денгизи қирғоқларида тезкор рейд тадбири ўтказилди.Ҳолат натижасида табиатга 68 миллион сўм миқдорида моддий зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Айни дамда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.Маълумот учун, артемия цисталари Орол денгизининг қуриган соҳилларида ҳаёт кечиради. Хлорланган, сульфатланган, карбонат ва тузли муҳитда яхши кўпайишга ихтисослашган ушбу тирик мавжудотлар аквамаданият саноатида, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади.Орол денгизи ҳудудларидан артемия цисталарини йиғиб олиш учун экология органлари томонидан квота берилиши ва табиатга зарар етказмаган ҳолда ушбу тирик мавжудот цисталаридан кўрсатилган миқдорлардагина фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1269/50/12695005_0:0:2314:1735_1920x0_80_0_0_d2ffd8f309df12cd2d1523c52ad1ce1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
орол денгизи артемия систалари
орол денгизи артемия систалари
Орол денгизи ҳудудидан артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга олинди
16:32 29.08.2023 (янгиланди: 16:52 29.08.2023) Айни дамда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Орол денгизи ҳудудидан ноқонуний тарзда артемия цисталарини йиғиб олаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
хабар берди. Таъкидланишича, Қозоғистон республикаси чегара олди ҳудудлари, Орол денгизи қирғоқларида тезкор рейд тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида бир гуруҳ шахслар томонидан қиймати 102,9 миллион сўмга тенг бўлган жами 1029 кг “артемия циста”лари ҳеч қандай ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда йиғиб олиб кетилаётганлиги аниқланди ва тўхтатилди.
Ҳолат натижасида табиатга 68 миллион сўм миқдорида моддий зарар келтирилганлиги маълум бўлди. Айни дамда ҳолат юзасидан тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, артемия цисталари Орол денгизининг қуриган соҳилларида ҳаёт кечиради. Хлорланган, сульфатланган, карбонат ва тузли муҳитда яхши кўпайишга ихтисослашган ушбу тирик мавжудотлар аквамаданият саноатида, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади.
Орол денгизи ҳудудларидан артемия цисталарини йиғиб олиш учун экология органлари томонидан квота берилиши ва табиатга зарар етказмаган ҳолда ушбу тирик мавжудот цисталаридан кўрсатилган миқдорлардагина фойдаланиш мумкинлиги белгиланган.